Қирғизистонда 15-ноябрь ҳолатига кўра коронавирус юқтирган уч нафар бемор вафот этгани хабар қилинди.
Пандемия бошлангандан бери Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID 19 инфекцияси туфайли умумий 2707 кишининг ўлимини қайд этди.
Штаб маълумотларига кўра, охирги сутка давомида 84 кишида коронавирус аниқланган.
- Бишкек - 66
- Чуй вилояти - 9
- Талас вилояти - 2
- Иссиқкўл вилояти – 6 та
- Жалолобод вилояти - 1 та
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 182 425га етди. Шунингдек 176909 киши касалликдан тузалди.
Ҳозирда касалхоналарда 559 нафар бемор, уй шароитида эса 721 киши даволанмоқда.
Республика штабининг маълумотига кўра, 15-ноябрда COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 479 киши, иккинчи дозасини эса 559 киши олди.