Бишкек — Ўш йўлида бензин ташиётган автомобил ёниб, бир киши ҳалок бўлган

340

14 ноябрда Бишкек—Ўш автомобиль йўлининг Тўқтўғул туманининг Жани-Жол қишлоқ округи ҳудудидан ўтган қисмида ёқилғи ташувчи автомашина ёниб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.


Бишкек-Ўш йўлида ёниб кетган бензин ташувчи танкер. Сурат: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Маълумотга кўра, ёнғинни ўчириш учун соат 14:30да бир ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган, соат 17:00да ёнғин тўлиқ ўчирилди.

ФВВнинг маълум қилишича, ёнғинни ўчириш вақтида қутқарувчилар воқеа жойида номаълум эркакнинг жасадини топиб олган, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.