Республика штабининг хабар беришича, охирги суткада коронавирус юқтирган икки нафар бемор вафот этган. Улар эмланмагани аниқланган.
Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус инфекцияси туфайли умумий 2704 нафар кишининг ўлими қайд этилди.
Штаб маълумотларига кўра, бир суткада 74 кишида COVID-19 аниқланган.
- Бишкек - 47;
- Иссиқкўл вилоятида – 8 та;
- Ўш вилояти – 6 та;
- Чуй вилояти - 2 та;
- Норин вилояти – 4 та;
- Боткен вилояти – 5 та;
- Жалолобод вилояти - 1 та.
Вазирлик маълумотларига кўра, Қирғизистонда пандемия даврида умумий 182 341 коронавирус инфекцияси аниқланган.
Бундан ташқари, 14 ноябрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда 564 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Яна 721 киши эса уй шароитида даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бир суткада 103 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилган.