МХДҚ 2 миллион сом таъма қилишда гумонланган УЖГ аъзосини қўлга олди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати 12-ноябрла уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси қўлга тушганини хабар қилди. У йирик миқдордаги пул маблағини таъма қилишда гумонланмоқда.

Махсус хизматнинг маълуомти бўйича, қўлга олинган З.Б. исмли фуқаро куч қўлланиб жазолайман деган таҳдид билан  Б.И. исмли фуқародан шантаж орқали 2 млн сом талаб қилган. Гумондор МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилди. МХДҚ ходимлари эса мазкур ишга алоқадор бўлиши мумкин бўлган бошқа одамларни қидирмоқда.