Сайлов олдидан қилинган хайрия. МСК Райимкулов ва Примовга огоҳлантириш берди

369

Марказий сайлов комиссияси депутатликка номзодлар Бактибек Раимқулов ва Улан Примовга ёзма огоҳлантириш берди. МСК икки депутат ҳам  ташвиқот қоидаларини бузиб, парламент сайлови тайинлангандан бошлаб фуқароларга совға берганини аниқлади.

 Райимқулов ва кўк-бўру

Райимқулов номзодини №22 Жайил сайлов округидан кўрсатмоқда.

2021-йилнинг 24-октябрида Чуйнинг Сўқулуқ туманининг Белек қишлоғидаги ипподромда тўққиз жамоа иштирокида кўк-бўри (улоқ) бўйича мусобақа ўтказилган. Тадбир «Кўк-бўри» федерациясининг 25-йиллигига бағишланган, Райимқулов эса мусобақа ғолибларига муокофтларни топширган.

МСкнинг тезкор чора кўрувчи гуруҳининг маълумотига кўра, Райимқулов ғолибларга  «Кўк-бўри» федерациясининг номидан грамота, медаль, сертификат, шунингдек той совға қилган.

*Бактибек Райимкулов «Кўк-Бўри» федерациясининг Чуй вилоятидаги жамоат уюшмасининг етакчиси. Шунингдек у собиқ божхоначи, коррупцияда айбдор деб топилган Райимбек Матраимовнинг тарафдори.

30-октябрда Сўқулуқ туман ички ишлар бошқармаси «Сайловчиларни сотиб олиш» моддаси билан судгача текширув бошлаган. Сўроқ вақтида кўк-бўри мусобақасининг ғолиби Райимкулов уларга той беришга ваъда қилганини, аммо бугунги кунгача у ваъда бажарилмаганини айтган.

Райимқуловнинг ўзи эса мусобақага «томошабин сифатида келганини» ва «совғаларга алоқаси йўқлигини» билдирган. Депутат пойгаларни «Кўк-бўри» федерацияси тайёрлаганини хабар қилган.

Райимқуловнинг айтишича, ғолибларга той совға қилишни Чуй вилояти бўйича саккиз туманнинг кўкбўри федерацияларининг етакчилари ваъда қилган. Унинг гапларини «Кўк-Бўри» федерациясининг Москва ва Аламудун туманидаги етакчилар тасдиқлаган.

Шу сабаб Сўқулуқнинг милицияси 6-ноябрда судгача текширувни «жиноят таркиби йўқ бўлгани» сабабли қисқартирган. Аммо МСК бу ишни қайта кўриш илтимоси билан прокуратурага мурожаат қилди.

Шунингдек Марказий сайлов комиссияси Райимқуловнинг ҳаракатлари сайловчиларга «ахборот эффекти» еткзиши мумкин деб, у ташвиқот олиб боришнинг қоидаларини бузган деб топди.

Примов ва хайрия

Депутат Улан Примов сайловга №11 Олай округудан номзодини кўрсатмоқда.

Марказий сайлов комиссияси Примов ва унинг оиласига тегишли «Примов» хайрия фонди сайлов тайинлангандан бошлаб хайрия билан шуғулланганини аниқлади.

Аниқроқ айтганда, депутат Олай туманидаги Жошолу қишлоғи турғунига уй совға қилиб, ҳудуддаги аҳолининг кам таъминланган қисмига қишки кийимлари ва офис маҳсулотлари тарқатилган. Шунингдек Примов «Мугалим» лойиҳасининг доирасида ўтказилган танловнинг ғолибларига машина ва чет давлатга саёҳат совға қилган.

Олай туман ИИБи бу фактларни қайд қилиб, аммо «жиноят таркиби йўқ бўлгани сабаб» терговни қисқартирган. МСК Примовнинг ҳаракатларида қонун бузарлик топиб, унинг хайрияси «сайловчиларнинг танловига таъсир қилиши мумкин» деб билдирди.

Қирғизистонда парламент сайлови 28-ноябрга тайинланган. Янги Конституцияга кўра сайлов аралаш тизими билан ўтади — 54 депутат партия рўйхати билан, 36 депутат бир мандатли округдан сайланади. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланишади.