МХДҚнинг Қоракўл шаҳар бўлими янги бинога кўчди

389
Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати 11-ноябрда Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳар бўлими янги қурилган бинога кўчирилганини хабар қилди.

МХДҚ бўлимининг очилишига қўмитанинг етакчиси Камчибек Ташиев, ундан ташқари маҳаллий ҳукумат вакиллари, махсус хизматнинг фахрийлари ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.

«МХДҚнинг янги биносида бўлимнинг ходимлари учун зарур бўлган барча шароитлар бор, замонавий техник ускуналар билан таъминланган», — деб айтилади идоранинг матбуот хизмати тарқатган баёнотда.

Махсус хизмат етакчисининг МХДҚнинг Қоракўл шаҳридаги янги биносининг очилишига боргани ҳақидаги сюжет «Регион» телеканалида ҳам эълон қилинди. Унда ходимлар учун дам олиш хонаси, махсус автотураргоҳ бор эканини кўриш мумкин.

Шунга қарамай бинонинг қурилишига қанча маблағ сарфлангани ва қайси пул эвазига қурилгани ошкор қилинмаган.

МХДҚнинг моддий-техник базасини яхшилаш

МХДҚнинг етакчилигига Қамчибек Ташиев келгандан бошлаб қўмитанинг ҳудудлардаги бўлимчалари янги бинога кўчирилмоқда. Дастлабки қурилиш ишлари Жалолобод вилоятиида бошланган.

Жорий йилнинг 2-июнида Ташиев махсус хизматнинг Жалолобод вилояти бўйича бошқармасининг янги биноси учун капсула солган.

Мазкур бино Жалолобод шаҳрининг шимолий-ғарбий қисмида жойлашиб, 1,4 гектарни эгаллайди. Уч вақтли икки блокдан иборат.

Идоранинг янги биноси ҳомий берган «100 млн сомга» қурилаётгани айтилган. Аммо махсус хизмат бу бўйича расмий маълумот бермаган.

11-июлда эса Жалолобод шаҳрида МХДҚнинг ходимлари учун 205 хонадондан иборат бўлган хизмат уйи қурила бошлади. Махсус хизматнинг етакчиси Ташиев қурилишга капсула солган. Уй 2022-йилнинг охиригача тўлиғи билан қурилиб фойдаланишга берилиши кутилмоқда.

МХДҚнинг етакчиси хизмат уйи давлат бюджети ҳисобидан эмас, ҳамкор давлатнинг ёрдами билан қурилаётганини билдирган. Аммо Ташиев ҳамкорлар ким эканини аниқ айтмаган.

Кўп ўтмай, 30-августда, МХДҚнинг сузоқ туман бўлими барча шароитлари мавжуд янги бинога кўчирилган.

Шундан кейин сентябрь ойининг бошида Новкен туманида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг яна бир янги биноси фойдаланишга берилган.

Сентябрнинг охирида эса махсус хизматнинг Ўш вилоятининг Олай туманидаги бўлими ҳам янги бинога кўчган.

Октябрнинг бошида эса МХДҚнинг Олабуқа туманидаги бўлими янги бинога эга бўлган.

Ноябрь ойининг бошида Иссиқкўл вилоятининг Жетиўғуз туманидаги Қизилсу қишлоғида МХДҚ ходимларига тўрт хонали хизмат уйи топширилган. Турар жойнинг қурилишини «Мега Профит» МЧЖси олиб боргани хабар қилинган.

Барча биноларнинг очилиш тадбирига Қамчибек Ташиевнинг ўзи қатнашган. Аммо қурилишнинг қиймати ва маблағнинг тафсилоти ҳақида махсус хизмат ҳозиргача маълумот бермаган.