Милиция тўйда қизга қилинган ҳужум факти бўйича иш очди

357

25-сентябрь куни Бишкекдаги «Роял» ресторанида тўйга келган бола тадбирни суратга олиб юрган қизга қўл кўтарган. Бу ҳақда жабрланувчининг яқинлари «Kaktus.media» нашрига хабар қилди.

Уларнинг айтишича, йигит суратни арзон қилиб бермагани учун қизга қўл кўтарган. Бунга қадар у қизни ҳақорат ҳам қилган.

«Ресторан ходимлари норози бўлган мижозни тинчлантиришга ҳаракат қилишган. Аммо у чиқиб, сахнадан югуриб ўтиб қизни бошига тепган. Зарбадан Марина [жабрланувчи] ерга қулаб  тушган», — деб билдирган қизнинг яқинлари.

Қизнинг қариндошлари Аламудун туман ИИБдан милиция ходимлари келганига қарамай, ҳужум қилган фуқарога иш қўзғалмаганини таъкидлашди. Уларнинг фикрича, бола кўп бўлса жарима тўлаб қутилиб кетади.

«Видеодан эркак киши юугуриб келиб қизни бошига тепганини кўриш мумкин. У беш кун уйда даволаниб, кейин бош оғриғи қолмаганидан касалхонага ётишга мажбур бўлган», — деб қўшимча қилди улар.

Қизнинг яқинлари урган одамнинг Аламудун туман ички ишлар бўлимида танишлари борлигини, шу сабаб енгил модда билан жавобга тортилаётганини айтишмоқда.

Чуй вилоят ИИББдан «Клооп»нинг журналистига 22 ёшдаги қиз милицияга ариза билан 26-сентябрда мурожаат қилганини айтиб берди. Мазкур факт Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрида «Майда безорилик» моддаси билан қайд этилиб, судгача текширув бошланган.

Суриштирув давомида милиция гумондор қатори 1994-йили туғилган кишини қўлга олган. ГУмондор сўроқ вақтида айбини тан олиб, ўша куни маст аҳволда бўлганини айтган.

Шунингдек, милиция қизнинг олган жароҳатларининг даражасини аниқлаш учун суд тиббий экспертиза тайинланган. Экспертизанинг натижасида қизнинг соғлиғига енгил зарар келтирилгани аниқланган.

10-ноябрда гумондорга майда безориликда гумонланаётгани ҳақида билдирув топширилган. Бундан ташқари, милиция ОАВлардаги гумондорга жиноий иш қўзғалмаган деган маълумотни инкор қилди.