Республика штабининг маълумотига кўра, 10-ноябрга кўра коронавируснинг 46 янги ҳолати қайд этилиб, уч киши вафот этди.
Штаб маълумотларига кўра, Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирус билан касалланган умумий 2694 нафар бемор вафот этган.
Шунингдек, охирги сутка давомида 46 кишида COVID-19 аниқланган.
- Бишкек - 28;
- Чуй вилояти - 2 та;
- Ўш вилояти – 1 та;
- Норин вилояти – 5 та;
- Иссиқкўл вилояти – 10 та
- Боткен вилояти - 2.
Бундан ташқари, ўтган суткада 69 нафар бемор касалхоналардан тузалиб чиқди, шу билан соғайганларнинг умумий сони 176 392 нафарни ташкил қилди. Пандемия бошлангандан бери мамлакатда 181 982 нафар киши коронавирус юқтирган.
Бугунги кунда 583 нафар бемор касалхоналарда, 778 нафар киши эса уй шароитида даволанмоқда.
Республика штабининг маълумотига кўра, 10-ноябрда COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасын 1580 киши, иккинчи дозасини эса 2214 киши олди.