Министрлар кабинетининг етакчиси Ақилбек Жапаров давлат ходимларини ва етакчиларни сайлов жараёнига аралашмасликка чақирди.
«Ҳурматли бюджетдан маош олган ходимлар ва раҳбарлар! Сизларнинг ташвиқот тадбирларига қатнашишингизинг кераги йўқ. Тўғирдан-тўғри хизмат вазифаларингизни бажаринглар. Сизларнинг вазифаларингиз – сайловларни ўтказиш учун шароитларни таъминлаш. Фуқаролик позицияни сайлов куни овоз бериш орқали билдира оласизлар. Бугунги кунда сайлов жараёнига аралашманглар», —деб билдирди у.
Видео: Минкабнинг матбуот хизмати.
Министрлар кабинетининг етакчиси ташвиқот ишлари бошлангандан бери 10 кун ичида қонун бузарликлар бўлиб, президентнинг фармони етарли даражада бажарилмагани учун ЎшДУнинг ректори, декан ва уч ўқитувчи ишдан бўшатилганини билдирди.
Шу билан бирга Лайлак туманининг ҳокими ҳам хизматидан олинди, Исфана ва Ўш шаҳарларининг мэрларига эса, жумладан таълим вазирига ҳам хайфсан эълон қилинди.
Жапаров агар раҳбар эгаллаган хизматларидан кетишни истамаса, у ҳолда улар президентнинг фармонини аниқ бажариши керак деб шарт қўйди.
Минкабнинг етакчиси президент Садыр Жапаров 2021-йилнинг 1-ноябрида «Жогорку Кенешининг депутатларини сайлашни эркин, адолатли ва шаффоф ўтказишни таъминлаш бўйича чоралар тўғрисида»ги фармонга қўл қўйганини ҳам эслатди.
Жапаровнинг айтишича, минкаб бу фармон асосида тадбирларнинг режасини ишлаб чиқиб, вазирликка ва бошқа давлат идораларига жўнатган.
Бундан ташқари, минкабнинг етакчиси Марказий сайлов комиссияси 9-ноябрга кўра сайлов қонунлари бузилган 59 қоида бузарликни қайд этганини, уларнинг 29и Координация гуруҳига келиб тушганини билдирди.
Жогорку Кенешга сайлов 2021-йилнинг 28-ноябрига белгиланган. У аралаш тизими билан ўтади. 54 депутат партия рўйхати билан, 36 депутат бир мандатли округларидан ўзини-ўзи кўрсатган номзодлар қатори сайланади.