Милиция «Дордой плаза» савдо маркази ёнида аёлни калтаклаган эркакка нисбатан «Безорилик» моддаси бўйича судгача иш бошлади.
«Улар эр-хотин эканлиги аниқланди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. Батафсил маълумот кейинроқ берилади», — деб хабар қилди Свердловск вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.
Аввалроқ ОАВларда 8 ноябрда соат тахминан 13:50 да Бишкекнинг автотураргоҳларидан бирида эркак киши аёлни калтаклагани ҳақида хабар берилган эди.
«Бир пайт бир эркак жаҳл билан аёлнинг юзига урди. Аёл нима бўлганини дарҳол англагани ҳам йўқ, бир-икки сония туриб қолди. Шундан кейин қочиб кетганю Эркак киши ортидан қувиб, аёлни мушти билан ура бошлаган», — деб айтиб берган гувоҳ Kaktus.Media’га.