Спортчи Жалалдин Абдувалиев Испанияда кўзи ожизлар орасида дуатлон бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлди. Бу ҳақда унинг хамроҳи Нуршат Абабакиров билдирди.
«Жалалдинни ғалаба сари йўлида хамроҳ бўлиб бориш бахти насию қилибди. Иккинчи ўринда оз қолса белгиялик спортчига олдириб қўярдик. Қийин бўлди, аммо биз ғалабага эришдик. Келажакда қилинадиган ишлар кўп», — деб ёзди у инстаграм саҳифасига.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Чемпионат 6-7 ноябрда Испаниянинг Авилес шаҳрида ўтди. Мусобақанинг қоидаси бўйича, иштирокчилар 5 км юугуриб, 20 км велосипед билан юриб, қайта 2,5 км югурди.
Абдувалиев ким?
Жалалдин Абдувалиев — паратриатлет, триатлон бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси ва кўзи ожизларнинг кенгашчиси.
Абдувалиев туғма катаракт касали билан туғилган. Болалигида бир кўзи кўрар эди. 16 ёшга етганда эса икки кўзи ҳам кўрмай қолган. Унинг айтишича, официант бўлиб ишлаб юрган вақтида кафега келган меҳмон калтаклаб кетганю
«У мени ерга қулатиб, айнан ўша кўрган кўзимга тепган. Шундан кейин бутунлай қоронғилик қоплаган», — деб айтиб берган у.