Алоқа ва ахборот технологиялар тармоғида назорат ўтказиш бўйича Федерал хизмати (Роскомнадзор) «Клооп»нинг саккинчи қаватдан сакраб вафот этган 22 ёшдаги ўсмир ҳақидаги мақоласини Россияда тарқатишни тақиқловчи маълумот саҳифаларининг реестрига киргизди.
«[Белгиланган] мақолада ўз жонига қасд қилишнинг усуллари ҳақида маълумот бор, ўзини-ўзи ўлдиришга тарғиб қилувчи ахборот мавжуд», — деб айтилади Роскомнадзорнинг мактубида.
Хатда сайтнинг эгаси Россияда тарқатилиши тақиқлангани бўйича хабар олгандан кейин бир сутканинг ичида ўчириши кераклиги ҳам айтилади.
Агар сайтнинг эгаси бу маълумотни ўчирмаса, у ҳолда Россиянинг алоқа операторлари тарафидан порталга кириш имконияти чекланади. Агар сайтнинг эгалари мақолани ўчирса портал тўсиқдан чиқарилади ёки улар уч ойнинг ичида порталга тўсиқ қўйиш қарорининг устидан шикоят қилиш мумкин.
«Клооп»нинг сайти аввалроқ 2014-йили Қозоғистонда тақиқланган. Ўшанда портални тўсишга «жиҳодчи-қозоқ болалари» ҳақидаги мақоласи сабаб бўлган.