Миллий статистика қўмитаси: Қирғизистонда аҳолини рўйхатга олиш 2022 йил баҳорида  ўтади

340

Қирғизистонда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш 2022 йилнинг 25 мартидан 2 майига қадар давом этади. Вазирлар кабинетининг етакчиси Ақилбек Жапаров аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси билдирди.

«Аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш 2022 йилнинг 25 мартидан 3 апрелига қадар Қирғизистон Республикасининг ҳудудида ўтказилади. Мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида 2022 йилнинг 23 апрелидан 2 майига қадар бўлиб ўтади», - дея қўшимча қилди Миллий статистика қўмитаси.

Бу сафарги аҳолини рўйхатга олишнинг аввалгиларидан фарқи нима?

Миллий статистика қўмитасининг матбуот хизмати хабар қилишича, бу галги аҳолини рўйхатга олишнинг асосий хусусияти маълумот тўплашнинг электрон усулларидан фойдаланишдир. Шунингдек, маълумот Миллий статистика қўмитасининг серверидан рўйхатга олувчиларнинг Android 5 версиясидан юқори русумдаги телефонига ёки планшетига ўрнатилган мобил илова орқали тўплайди.

Аҳолини рўйхатга олиш неча марта ўтказилди?

Мустақил Қирғизистонда илк миллий аҳолини рўйхатга олиш 1999 йилда ўтказилган, ўшанда 4,8 миллион киши рўйхатга олинган эди. 2009 йилги аҳоли ва уй-жойларни рўйхатга олиш натижасида эса 5,3 миллион киши рўйхатга олинган.

Мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли 2020 йили аҳолини рўйхатга олиш бир неча бор қолдирилди. Унга кўра, 2020 йилнинг бошида навбатдаги аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш  23 мартдан 1 апрелга қадар республика ҳудудида ўтказилади,  чекка ҳудудларда эса 2020 йилнинг 20 апрелдан 29 апрелгача бўлиши хабар қилинган.

2021 йилнинг май ойида Миллий статистика қўмитасининг статистик рўйхатга олиш бўлимининг етакчиси Римма Чинибаева Қирғизистонда аҳолини рўйхатга олиш тахминан 2021 йилнинг сентабрида электрон форматда ўтказилиши режалаштирилганини айтган.

«Аҳолини рўйхатга олиш Чуй, Иссиқкўл вилоятларида ва Ўш шаҳрида синов тариқасида ўтказилган. Сентябрда аҳолини рўйхатга олиш 10 кун давом этади. Бу орада ҳар бир рўйхатга олувчи ўз ҳудуди бўйича фуқаролар ўртасида сўровнома ўтказиб бўлиши керак», — дейди Римма Чинибоева.

Аҳолини рўйхатга олишда иштирок этувчи фуқаролар зарур маълумотларни тақдим этишдан бош тортиши мумкин эмас. Рад этилган тақдирда, ҳар бир шахс Қирғизистон Республикаси қонунларига мувофиқ шахсан жавобгар бўлади.

Тайёрлаган: Мелисбек Абдибаитов