Марказий сайлов комиссияси (МСК) «Клооп Медиа» жамоат фондига 28-ноябрда бўлиб ўтган парламент сайловини кузатишга рухсат бермади. МСК мазкур қарорни 2021-йилнинг 5-ноябрида қабул қилган, бироқ қарорнинг хати «Клооп»га 8 ноябрдагина етказилган.
МСК ўз қарорини Қирғизистон Республикасининг Президентини ва Қирғизистон Республикасининг Жогорку Кенеши депутатларини сайлаш тўғрисидаги қонунга асосланиб чиқарганини таъкидламоқда.
Билдирувда сайлов жараёнини кузатишга, фақат низомида кўрсатилган ташкилотларнигина ҳуқуқи бор экани қайд этилган.
«“Клооп Медиа” жамоат фондининг низомида […] сайлов қонунлари бўйича ва сайловда, шунингдек инсон ҳақларини ҳимоя қилиш тармоғида иш олиб бориши ҳақида кўрсатилмаган», — деб билдиради МСК.
«Клооптун» юристи Фатима Якупбаеванинг айтишича, мазкур норма жорий йилнинг 5-сентябридагина пайдо бўлган.
«Бу низом,. [уставда кўрсатилмаган ҳолда, сайловда кузатувчилик қилишни тақиқлаш], МСКнинг аъзолари тарафидан қўлланган […] Айни вақтда [сайлов тўғрисида] конституция қонунининг ўзида бундай норма йўқ. Биз [“Клооп”] бир неча бор сайловга кузатувчи бўлдик, ҳеч қандай чекловлар бўлмаган», — деб айтиб берди у.
Якупбаеванинг фикрича, МСК қабул қилган низом «Конституцияга қарши келади» ва «жиловлаш ҳаракати» деб баҳоласа бўлади.
«Мен буни шундай тажриба деб ҳисоблайман [...] билмайман, балки [“Клооп”нинг] сайтида МСКнинг икки юзлилиги ҳақида эълон қилинган қайсидир бир материаллар учун ўч олишми ёки бошқами. Айтиш керакка, биз жуда кўп даъво аризаси топширганмиз. Бу билан балки ўз ишларини камайтиришни исташаётгандир», — деди у.
«Клооп»нинг кузатувчилари ва сайловдаги қонун бузарликлар
Келажак парламент сайловида сайловнинг ҳалол ўтишини таъминлаш учун «Клооп» мамлакат бўйича 1 500 кузатувчи ёллашни режалаштирмоқда.
Бироқ МСКнинг қарори, энди «Клооп»нинг кузатувчилари сайлов участкасида эртадан кечгача бўла олмаслигини англатади. Шунингдек, кузатувчилар комиссия аъзолари бюллетень санаганда ва протокол тузганда назорат ўтказа олмайди.
2020-йилнинг куз ойларидан бошлаб «Клооп» тўрт сайловга ва икки референдумда кузатув ўтказди. Апрелдаги шаҳар кенгашининг сайловида бизнинг кузатувчилар 800дан ортиқ хатоларни аниқлаб, юристлар сайлов комиссияларига 192 ариза берган. Жами бўлиб, «Клооп»нинг апрелдаги кузатув кампанияси давлатдаги энг йирик бўлган, масалан, Қирғизистон бўйича «Клооп»нинг номидан сайловга 3 минг киши кузатув ўтказди.
«Клооп» апрель ойида МСКга келиб тушган шикоятларнинг учдан бирини берган. Унда Марказий сайлов комиссияси 500дан ортиқ аризани қайд этган — шунингдек жамоат ташкилотларидан, сиёсий партиялардан, депутатликка номзодлардан ва фуқаролардан келиб тушган.
Апрелдаги сайловлардан кейин «Клооп»нинг дата-бўлими маҳаллий кенгашларда ва Конституцияни ўзгартириш бўйиа ўтган референдумдаги барча участокларда бўлган қоида бузарликларни таҳлил қилиб, бир қатори материалларнинг серияси эълон қилган.
Масалан, журналистлар МСК ташвиқот вақтидаги қонун бузарликларга кўпинча сайланма муносабат қилганини аниқлаган — айрим майда хатоларга чора кўриб, жиддий қонун бузарликларни эътибордан қолдиради.
Бундан ташқари, «Клооп»нинг дата-бўлими, айрим участка коммисиялар сайлов тугагандан кейин протоколларни қайтада ёзиб чиққанини аниқлашган.