«Эл умуту» ўз номзоди партиянинг сайлов фондига кимдан пул олганини ўрганмоқда

363

«Эл умуту» («Эл умиди») партиясидан номзод Қанишай Рисбекова Инстаграмдаги саҳифасида бир даста пулнинг суратини жойлаштириб, «нотаниш одамлар уни қўллаб пул жўнатишганини» ёзган.

«Мен бу пулни  elumutu__kg [“Эл Умуту”] умумий ҳисоб рақамига ўтказишга қарор қилдим», — деб ёзади Рисбекова.

«Жўгорку Кенеш депутатлари сайлови тўғрисида»ги қонунга кўра, партияларнинг сайлов фондларига аноним хайрия қилиш тақиқланади.

Кейинроқ Рисбекова видео эълон қилиб, ўз номини ошкор қилишни истамаган шахс ёрдам сифатида 500 минг сом жўнатганини айтди.

«Кеча нотаниш одамлар мени қўллаб пул жўнатишибди. Бу пулларни “Эл умиди”нинг умумий ҳисобига ўткзишга қарор қилдим. Маънавий ва моддий қўллов кўрсатаётганларнинг барига миннатдорчилик билдираман. Биз Эл умидини оқлаймиз!» — деган у.

Канишай Ирисбек қизининг Инстаграмдаги саҳифасидан скриншот.

Бу ҳақда ОАВлар ёзиб чиққандан кейин Ирисбек қизи мурожаат билан чиқиб, маблағни уни «яхши» таниган акаси берганини, аммо маблағни олиш қонунга қарши келгани сабаб қайтариб берганини билдирди.

«Ўтган ҳафтада мен таниган, аммо исмини ошкор қилишни истамаган танишим, бир ака 500 минг сом пул ёрдами қилган. Маблағни олиш қонунга қарши келгани учун 500 мингни қайтариб берганман. Уй олмоқчи бўлиб тўплаётган 420 минг сомни сайлов фондига топширдим. Бизнинг жамоа молиявий томондан қийналмоқда. Айрим журналистлар қоралаш, провокация қилишга ҳаракат қилишмоқда. Биз ҳеч кимни қораламаймиз, ҳеч кимни ёмонламаймиз. Ишимиз аниқ ва шаффоф. Бари қонун доирасида бормоқда», — деб билдирди у.

МСКнинг сайтидаги маълуомтга кўра эса, Канишай Ирисбек қизи 1-2-ноябрь кунлари партиянинг ҳисобига 840 минг сом ўтказган. У қолган 420 минг сомни қайтариб олгани ҳақида маълуомт бермаган.

Канишай Ирисбек қизининг партия ҳисобига ўтказган пули. МСКнинг сайтидан скриншот

Партия нима деди?

Партия вакили Асқар Алмаз ўғли Kaktus.media нашрига берган интервьюсида айни пайтда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганини айтди. Адвокатлар пулларнинг аноним манбалардан ўтказилган ёки ўтказилмаганлигини текширишмоқда.

Рисбекованинг ўзи эса«Клооп» журналистига берган изоҳида маблағдан бош тортганини ва уларни партия ҳисобига очиқ ўтказишни тавсия қилганини айтди.

«Аммо маълум фуқаролар, “хайп” учунми ёки бошқа сабабга кўра, ваҳима кўтаришяпти. Улар менинг айтганларимни ўзлари учун манфаат чиқариш мақсадида талқин қилишди», - деди у.

Номзоднинг қўшимча қилишича, у ҳам партиядошлари каби маблағ келиб чиқишини яширмайди. Пулнинг бир қисми номзодларнинг ўзлари, қолган қисми эса партия сафдошларининг хайрияларидир.

«Мен партия низомини бузмадим, партиядошларимиз мени қўллаб-қувватламоқда. Бизнинг бутун бюджетимиз шаффоф ва биз ҳар бир тийин учун ҳисоб берамиз ”, дея қўшимча қилди Рисбекова.

Канишай Ирисбек қизи ким?

«Эл Умут» партиясидан номзод Канишай Ирисбек қизи — журналист ва эко-фаол. У НТС, 5-канал ва ЭлТР телеканалларида олиб борувчи бўлиб ишлаган. 2020-йили Россия-қирғиз тараққиёт фондининг матбуот хизматига етакчи бўлган.

У «Тянь-Шанни сақлаб қоламиз» ҳаракатининг лидери. Бу ҳаракат Centerra Gold Inc. Қумтўрга ташқи бошқарув киргизган ҳукуматнинг арбитраж судига бергандан кейин тузилган. Ирисбек қизи «Қумтўр» иши бўйича тинчлик митингини ўтказиб келади.

Шунингдек, Канишай Ирисбек қизи 2021-йилнинг январь ойида ўтган президентлик сайловида Садир Жапаровнинг штабида ишлагани ҳам маълум.

Канишай Ирисбек қизи бу йил «Эл УмутУ социал-сиёсий партияси» билан тўртинчи сафда парламент сайловига отланди. Партия парламент сайловига қатнашиш ниятини билдириб, 2-сентябрда МСКнинг рўйхатидан ўтган.

Жогорку Кенешга сайлов28 ноябрь куни бўлиб ўтади. Парламентдаги ўрин учун 21 партия курашмоқда.  Янги конституцияга кўра, парламентнинг янги чақируви 90 депутатдан иборат бўлиб, улар беш йил муддатга сайланади.

Парламент сайловлари аралаш сайлов тизими бўйича ўтказилади. 54 нафар депутат партия рўйхати бўйича, 36 нафар халқ вакили эса бир мандатли сайлов округларидан номзод қилиб сайланади.