Орхан Инандининг адвокати Таалайкул Токтакунова фейсбукдаги саҳифасига унинг қўли синган ҳолатдаги суратини чиқариб, қирғизистонликларга салом йўллаганини билдирди.
«Ўзининг барча ўқувчиларига, ота-оналарига, ҳамкасбларига, дўстларига ва қирғизистонликларига салом йўллади!!! Кўрасизлар, Худо хоҳласа бир йил ўтмай қайтиб келади», — деб ёзди Токтакунова.
Қирғизистондаги «Сапат» таълим муассасаларининг президенти, қирғиз фуқароси Орхан Инанди 158 кун аввал, 2021-йилнинг 31-майида ўғирланган. Қирғизистонда у бир ойдан ортиқ қидирилиб, бошқа давлатлардан ҳам Интерпол орқали қидирилган. Инандининг адвокати уни ўғирлашда гумонланаётган фуқаронинг видеосини бўлишганига қарамай ИИВ иш олиб борилмоқда деб қидирувнинг турли жойдаги сурат ҳамда видеоларини чиқариб турган. Бу орада «Сапат»нинг битирувчилари ва тарафдорлари Туркия элчилигининг олдида митингга чиқиб, Инанди ўша ерда ушлаб турилибди деб гумон қилиб, элчиликни тинтув қилишни талаб қилишган.
1 -июнда президент Садир Жапаров МХДҚ ва ИИВга Инандини топиш учун қўшимча кучларни сафарбар қилишни топширган. Кейин Жапаров Туркияга бориб, президент Режеп Эрдўған билан учрашган.
Туркия ҳукумати аввал ҳам Орхан Инандини уларга ўтказиб беришни ва Қирғизистондаги «Сапат» лицейларини ёпишни талаб қилиб келган.
Ҳуқуқ тартибот идоралари Орхан Инанди қидирилаётгани ҳақида маълумот бераётган вақтда Эрдўған масалага нуқта қўйиб, Инанди Туркияда эканини билдирган. Аниқроғи, 5-июлда Туркия етакчиси Инандини Туркияга давлат махсус хизмати олиб келганини айтган. Эрдўғон Инандини «ФЕТОнинг* Марказий Осиё бўйича етакчиси» деб атаган.
*ФЕТО ёки Гулен тарафдорлари — Туркияда террорчи деб топилган турк ёзувчиси Фатҳуллоҳ Гулен ғояларининг доирасида юзага келган Туркиянинг жамоат ҳаракати. Ҳаракатнинг фаолияти таълим тармоғида (140дан ортиқ ўлкада ҳаракатнинг тарафдорлари очган 1400га яқин мактаб ишлайди) ва конфессиялар аро диалогни ривожлантиришда ўта фаол.
8-июлда эса Инандининг ўғирланишига МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев фикрини билдириб, Қирғизистонда бошқа давлатларнинг сиёсий ташкилотлари бўлмаслиги керак деб билдирган. Бу баёнот билан у ФЕТО ҳақида айтишни истаган. Бундан ташқари махсус хизматнинг етакчиси «Сапат» таълим муассасаси асосчисининг турк ва қирғиз фуқаролиги бор бўлганини, бунинг учун унга жиноят иши қўзғалишини айтган.
Аммо Инандининг адвокати Таалайгул Токтакунова унинг Туркияда олган паспорти яроқсиз эканини билдирган.
12-июлда Туркиянинг суди Инандини қуролли террор ташкилотини бошқарган деган айб билан қамоққа олган. Аммо Инанди ўзига қўйилган айбни тан олмай, тергов билан ҳамкорликни рад қилган. Анқара прокуратураси Инандини 15 йилдан 22,5 йилгача колонияга қолдиришни сўраган эди.
Инандининг турмуш ўртоғи у қийноққа учраганини айтган. Адвокати ҳам Инандининг қули синдирилиб, бир ойдан ортиқ қийноққа олинганини тасдиқлаган. Орхан Инанди ўзи ҳам суд йиғинида қийноққа учраганини билдирган.