Ҳуқуқ ҳимоячилари мудофаа вақтида эрини ўлдирган Пасанованинг иши бўйича БМТга мурожаат қилди

340

Қийноқларга қарши коалиция адолатлилик учун Клуни жамғармаси билан биргаликда БМТнинг ёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш бўйича қўмитасига  Гулжан Пасанованинг иши бўйича мурожаат қилди. Бу ҳақда Коалиция 2-ноябрда телеграм-каналида хабар қилди.

Пасанова турмуш ўртоғини ўлдиришда айбдор деб топилган. Аввалига у 9 йилга судланган, аммо кейин қамоқ муддати 3 йилга қисқартирилган. Пасанова ўзи ва ҳуқуқ ҳимоячилари аёл ўзини ҳимоя қилишга ҳаракат қилган деб айтишмоқда.

БМТнинг Қўмитасига мурожаат

Қийноқларга қарши коалицияси БМТнинг қўмитасига судда Пасановага нисбатан бўлган таҳқирларни бартараф қилиш мақсадида мурожаат қилишганини таъкидлашди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари аёлга нисбатан айб «эски гендер стереотипларига таяниб» қўйилган деб ҳисоблайди. Коалиция айбловчи томон Пасанова «оилавий зўравонлик бўлган деб алдаган, агарда чиндан ҳам зўравонликка учраган бўлса, [эри билан] қолмасди-да» деб билдирганини қўшимча қилишди.

Оилавий зўравонлик. Иллюстрация: Дениз Аберлин

Бундан ташқари, айблов «чиндан ҳам бўлган зўравонликнинг барига аёл ўзи айбдор» деб билдирган.

«Суд Гулжанга гувоҳларни чақиртиришга рухсат бермай қўйди. Улар унинг айбини аввал қилиб юрган  зўравонлиги билан Пасанова ўша кечаси қандай аҳволда бўлганини айтиб беришар эди. Суд оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёлнинг ҳуқуқини бузди», — деб билдиришди Қийноқларга қарши коалициядан.

Ҳуқуқ ҳимоячилари БМТнинг Қўмитасидан Қирғизистонга мурожаат қилиб, Гулжан Пасановага қарши ҳукмни бекор қилишни талаб қилиб, инсон ҳуқуқлари борасида олган мажбуриятларини бузганини тан олишга чақиришни сўрашди.

Бундан ташқари, ҳуқуқ ҳимоячилари мурожаатда ҳукуматдан «зўрлик-зўравонлик қилинган ҳолатларни тегишли даражада ҳисобга олиб, гендер масалалари бўйича тренингларни киргизиш мақсадида “ўзини ҳимоя қилиш”  тушунчасининг тарифини аниқлаштириб, Жазо кодексига тузатишлар киргизишни» илтимос қилишди.

Коалициянинг маълумотига кўра, 2019-йили иолавий зўравонлик ишларининг 10%га яқини жиноят ишларини қўзғаш билан тугаган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари давлатда оиланинг эркак аъзосини ўлдириш учун судланиб қамоққа олинган аёлларнинг 20%га яқини ўзини ҳимоя қилганини билдиришганини айтишди.

«Аммо бу ҳимоянинг сабаби кўп ҳам қўлловга олинмайди, чунки судлар Қирғизистон қонунларининг талабига кўра, ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқ доирасида бўлганини таниш учун зўравонликни бошидан ўтказган одам чиндан ҳам “тўғридан-тўғри зўраовнлик хавфига” дуч келиб-келмагинини таҳлил қилишда зўравонликка туртки бўлган воқеаларни онда-сондагина ҳисобга олишади», — деб билдиришди Коалициядан.

Гулжан Пасанованинг иши

2019 йилнинг 19 ноябрида 29 ёшли Гулжан Пасанова билан 46 ёшдаги турмуш ўртоғининг ўртасида рашк ортидан жанжал чиққан. Воқеа бўлган куни турмуш ўртоғи маст аҳволда бўлган ва Пасанова қараб пичоқ силтагандан тегмай қолган. Пасанова қўрқиб кетганидан қўлига арматурани олиб эрининг бошига бир неча марта уриб юборган. У эрини касалхонага олиб борганига қарамай кўп қон кетиши оқибатида у вафот этган.

Гулжан Пасановани қўллаб келган фаоллар. Сурат: Тойчубек Артик уулу / Кloop.kg

Пасанова эрини даф маросимида милиция тарафидан қамоққа олинган. У эрининг бошига урганини тан олиб, аммо буни ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қилганини ва аффект ҳолатида бўлганини айтган.

Бундан ташқари, Пасанова эри етти йилдан бери маст бўлиб келиб, болаларини ва ўзини калтаклаб юрганини айтиб берган.

Голливуд актёри Жорж Клунин фонди Пасанованинг суд ишини кузатиб келади. Мазкур фонди 2020 йилнинг май ойида баёнот эълон қилиб, унда Псанованинг ҳақлари бузилганини билдиришган.

Шунингдек Ўш вилоят судига мурожаат қилиб, аёлни озод қилишга чақиришган. Чунки, фонд Пасанова оилавий зўравонликка дучор бўлиб юрган ҳамда турмуш ўртоғини ҳимоя вақтида ўлдириб олган деган фикрда.

Ўш вилоят суди 2020-йилнинг мартида «Соғлиққа оғир зарар етказиш орқали ўлимга дучор қилиш» моддаси билан Пасановани 9 йилга озодликдан ажратиш ҳамда 90 минг сом жарима солиш ҳукмини чиқарган.

Ҳимоячи тарафнинг аппеляция аризасидан кейин Ўш шаҳар суди 17-июнда биринчи инстанциянинг ҳукмини кучида қолдирган, аммо жазо ўташ муддатини 3 йилгача қисқартирган. 2020-йилнинг ноябрида Олий суд бу қарорни қўллаган.