Коронавируснинг 91 янги ҳолати қайд этилиб, уч киши вафот этди

Республика штабининг хабар беришича, 4-ноябрга ҳолатига кўра коронавируснинг 91 янги ҳолати қайд этилиб, уч киши вафот этди.

  • Бишкек - 42;
  • Чуй вилояти - 22;
  • Ўш вилояти – 4 та;
  • Талас вилояти – 3 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 14 та;
  • Жалолобод вилояти – 2;
  • Боткен вилояти - 4.

Пандемия бошлангандан бери ўлкада 181 590 нафар киши коронавирус юқтириб, 2 679 киши вафот этди.

Штабнинг хабар беришича, охирги суткада 61 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилган.

Шунингдек, 4 ноябрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда COVID-19 касалхонасида 653 нафар бемор даволанмоқда. Яна 782 киши эса амбулатор шароитда даволанмоқда.