U-23: Айпери Медет қизи Жаҳон чемпионатининг финалига чиқди

367

Сербиянинг Белград шаҳрида 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтаётган Жаҳон чемпионатида эркин кураш бўйича спортчи Айпери Медет қизи финалга чиқди.

Қирғизистонлик курашчи 76 килограмм вазн тоифасида курашмоқда. Унинг илк учрашуви 3 ноябрда ўтиб, у ерда эквадорлик спортчи Женесис Росангелани устидан ғалаба қозонган.

Чорак финалда эса Медет қизи ҳиндистонлик спортчининг елкасига ерга теккизиб, 28 сонияда ғалаба қозонган.

Ярим финалда эса у америкалик спортчи Кайла Веркелни 8:0 ҳисобида мағлуб этган.

Бугун, 4 ноябрда ўтувчи финалда Медет қизи колумбиялик Татяна Рентери билан жанг қилмоқчи.

Айпери Медет қизи бир ой аввал Осло шаҳрида ўтказилган аёллар кураши бўйича Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган эди. Шунингдек, у Токио Олимпиада ўйинларига қатнашиб, бешинчи ўринни эгаллаган.

Айпери Медет қизи

Спортчи 22 ёшда, 2017 йили ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони бўлган. У 2015 йили кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритиб, бир йилдан кейин ўша чемпионатда олтин медалга сазовор бўлди.

2016 йилда эса Жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга бўлган.Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида эса иккита кумуш олиб, 2019 йилдаги Жаҳон чемпионатида 23 ёшгача бўлган аёллар орасида бронза медалини қўлга киритган.

2020 йилдаги Жаҳон кубогида эса 3-ўринни қўлга киритган.