Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси дарс вақтида «Азаттык» партиясининг ташвиқот тадбирига қатнашган талабалар бўйича текширувни бошлади.
Шаҳар марказий майдонида 3-ноябрда «Азаттык» партияси сайловчилар билан учрашув ўтказган. Аммо уларнинг орасида «ўқитувчилар дарсдан бўшатиб олиб келган» талабалар ҳам бўлган.
Ўш ШИИБининг матбуот котиби Абсаттар Тавакалов «Клооп»га билдиришича, мазкур факт бўйича ўша куни ўндан ортиқ талабала гувоҳ қатори сўралган. Ҳозирда гувоҳларни сўроққа олиш давом этмоқда.
Милиция ушбу ҳолат юзасидан «Маъмурий ресурсларни суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича судгача тергов бошлади.
Ўш ҳудудий сайлов комиссияси раиси Бахит Алматовнинг «Клооп»га тергов натижалари икки кундан кейин маълум бўлишини билдирди. Унинг айтишича, агарда университетларнинг «ўқитувчилари талабаларни ташвиқотга мажбурлаб олиб келгани» аниқланса, партияга чора кўрилади.
«Тергов якунланмагунча бирор нарса дейиш қийин. Милиция бизга бу факт бўйича хабар бермагунча чора кўра олмаймиз», — деди Алматов.
Ўш давлат университетидан «Клооп»га маълум қилинишича эса, мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унинг натижасида икки нафар ўқитувчига танбеҳ берилди ҳамда Педагогика, психология ва жисмоний тарбия факультети декани огоҳлантирилди. Бироқ, уларнинг исмларини ошкор қилишдан бош тортишди.
«Азаттык»нинг номзоди собиқ депутат Жилдизкан Жўлдошеванинг айтишича эса, Ўшдаги сайловолди ташвиқоти давомида ҳеч қандай қонунбузарлик бўлмаган.
«18 ёшга тўлган, паспорти бор фуқароларимизнинг ҳар қандай партия йиғилишларида қатнашиши, дастурларини тинглаши уларнинг конституциявий ҳуқуқидир. Бу конституциявий ҳуқуқни чеклаб қўймаслик керак», — деди Жўлдошева.
Шунингдек, Жолдошева ташвиқот тадбирига талабаларни ўқитувчилар олиб келганини аниқлаган суриштирувчи журналист Идирис Исақокни «бировнинг буйруғини бажарди», «нотўғри маълумот тарқатди» деб билдирди.
Аммо у учрашувга «талабаларни ўқитувчилар олиб келганми ёки улар ўз истаги билан боришганми» деган саволга жавоб бермади.
«Азаттык» партияси ва талабалар
3-ноябрда Ўш шаҳрининг марказий майдонида «Азаттык» партияси ташвиқот тадбирини ўтказиб, унга 100дан ортиқ киши қатнашган. Ўша куни ижтимоий тармоқларда тадбирга «Ўш давлат университетининг Педагогика, психология ва жисмоний тарбия факультетининг талабалари қатнашмоқда» деган маълумот тарқаган.
Журналист Идирис Исаков эса ўша жойга бориб учрашувга келган ёшлар қайси университетнинг талабалари эканини сўраган. Уларнинг айримлари ЎшДУнинг, айримлари ЎшТУнинг талабалари эканини тасдиқлашган. Шунингдек талабалар уларни марказий майдонга ўқитувчилар ва декан олиб келганини билдиришган.
Парламент сайлови 28-ноябрга белгиланган. Янги Конституцияга кўра, сайлов аралаш система билан ўтади — 54 депутат партия рўйхатида, 36 депутат бир мандатли округдан сайланади. Партиянинг номзодлари «очиқ рўйхат» билан сайланади.