Полиция калтаклаган қирғизистонлик бўйича Россиянинг ТИВига нота жўнатилди

336

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси полициянинг Қирғизистон фуқаросига нисбатан «куч қўллагани» бўйича Россия Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди. Бу ҳақда 3 ноябрь куни дипломатик миссия матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда воқеа 2 ноябрь куни Москванинг Хорошева туманида содир бўлгани таъкидланган. Унда 21 ёшли қирғизистонлик яраланган.

Москвада полиция ходимлари томонидан қирғизистонликнинг калтакланиши. Сурат: Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси.

Қирғиз йигитининг полиция ходимлари калтаклаётгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда  ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига бўйсунмаган йигитни юз-кўзига урганини кўриш мумкин.

Шундан кейин қирғизистонликни ерга йиқитиб, қўлига зўрлик билан кишан солиб, хизмат машинасигача судраб боришган. Кадрдан асфальтнинг қон бўлганини кўриш мумкин.

Огоҳлантириш! Бу видеода кўнгилни хира қилувчи ҳолатлар мавжуд.

Қирғизистоннинг элчилиги Россия ТИВга нота жўнатишдан ташқари, ИИВга ва Тергов комитетига мурожаат йўллади.

Воқеага холис баҳо бериб, ҳар томонлама терговни таъминлаш ва Россия ИИВнинг Москва шаҳрининг Хорошева туман бўлими ходимларининг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш талаби айтилди», — деб билдиришди дипломатия вакиллигидан.

Элчиликдан «Қирғизистон фуқаросининг ҳақлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун бор имкониятдан фойдаланилаётганини» айтишди.

«Қирғизистон элчилиги ўз фуқаросини ҳимоя қилишга қарор қилди, ниҳоят», — деб билдирди бунга қадар мигрантларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиб келган Валентина Чупик.

Чупик аввалроқ ўзи ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб юрган қирғизистонликларга ёрдам кўрсатиш илтимос билан Қирғизистон элчилигига бир неча бор мурожаат қилган. Унинг ичида полиция ходимлари калтаклаган Махбурат Эмилбекова ҳақида ҳам айтган. Эмилбекова ўзига қўл кўтарган полиция ходимларининг устидан судга шикоят қилганда ишлаган ерига бориб ушлаб кетишган.

Қирғизистон ТИВнинг маълумоти бўйича, хорижда меҳнат муҳожирлигида 750 минг қирғизистонлик бор. Норасмий маълуомтлар бўйича эса, уларнинг сони 1 миллиондан ортади. Уларнинг аксарият қисми Россияда.