Сайловга яна олти номзод қатнашмайдиган бўлди. Бир мандатли округдан 306 номзод қолди

325

Жогорку Кенешнинг депутатлигига бир мандатли округлардан номзодини қўйган олти нафар номзод сайловга қатнашишдан бош тортди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси 2-ноябрда хабар қилди.

Маълумотга кўра, қуйидаги номзодлар сайловга қатнашмайди:

  • Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Эркинбек Чодуев — №10 Қуршоб сайлов округи;
  • Токтонали Нусубалиев — №21 Талас сайлов округи;
  • Салиман Малдибаева — №36 Иссиқкўл сайлов округи;
  • Ақилсайра Жумабекова — №35 Ақ-Суу сайлов округи;
  • Чуй вилоятининг собиқ етакчиси Улан Карагулов — №31 Чуй-Кемин сайлов округи;
  • Асан Шакиров — №13 Сузоқ сайлов округи.

Бунга қадар бир мандатли округлардан тўққиз номзод парламент сайловига қатнашишдан бош тортган — уларнинг ичида депутатлар Канат Исаев ва Айнуру Алтибаева бор. Дастлаб МСК 321 номзодни рўйхатга олган, энди эса уларнинг сони 306 кишини ташкил қилади.

Парламент сайлови 28-ноябрга белгиланган. Янги Конституцияга кўра, сайлов аралаш тизим билан ўтади — 54 депутат партия рўйхати билан, 36 депутат бир мандатли округдан сайланади. Партиянинг номзодлари «очиқ рўйхат» билан сайланади.