COVID-19: Охирги суткада 74 янги ҳолат қайд этилиб, икки киши вафот этди

315

Республика штабининг хабар беришича, охирги сутка давомида Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган икки бемор вафот этган.

Шу билан коронавирусдан жами 2 676 нафар бемор вафот этди.

Штабнинг маълум қилишича, 3-ноябрга келиб коронавируснинг 74 янги ҳолати қайд этилди.

  • Бишкек - 23;
  • Чуй вилояти - 25;
  • Норин вилояти – 1 та;
  • Ўш вилояти – 2 та;
  • Талас вилояти – 4 та;
  • Норин вилояти – 1 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 11 та;
  • Жалолобод вилояти – 7;
  • Боткен вилояти - 1.

Ўшда COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 181 499га етди.

Штабнинг хабар беришича, бир суткада 97 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилган.

Вирус аниқланган 605 нафар бемор эса касалхоналарда, яна 803 киши амбулатор шароитда даволанмоқда.

Шунингдек, 3 ноябрь ҳолатига кўра Қирғизистонда 990 мингдан ортиқ киши COVID-19 вакцинасининг биринчи дозасини, 764 мингдан ортиқ қирғизистонлик эса иккинчи дозани олган.