Бишкекнинг Октябрь туман суди 29-октябрда MagicCity болалар кўнгил очар марказида ишлаган қизга қўл кўтарган А.Алимбаевга қарши жиноят ишини қисқартирди.
Бишкек шаҳар судининг маълуомтига кўра, суд мажлисида икки томон ярашгани сабабли ишни тўхтатишни жабрланган қиз илтимос қилган. Натижада суд илтимосни қаноатлантирган.
Нима бўлган эди?
MagicCity болалар кўнгилчоар марказида ишлаган қизга қўл кўтариш воқеаси августнинг бошида қайд этилган. Унда ижтимоий тармоқларда маст аҳволдаги киши марказнинг ходимига қўл кўтаргани тасвирланган видео пайдо бўлган. Болалар ўйингоҳи марказининг маъмури Тимур Жунусовнинг айтишича, қизга куч қўлланган кишига ходим унга рус тилида хизмат кўрсатгани ёқмай қолган.
Хизмат кўрсатувчи қизга ҳужум қилиш факти жамоатчиликда резонанс яратган. Бу бўйича Россиянинг бир қатори сиёсатчилари фикрини билдириб, Қирғизистон билан савдо алоқаларини узишга чақиришган.
Эртасига, 6-августда Бишкек ШИИББи милиция қўл кўтарган кишини топиб, «Майда безорилик» моддаси билан жиноят ишини қўзғаганини билдирган.
Суд-тиббий экспертиза ҳам тайинланган. Аммо жабрланувчи «соғлигига қаттиқ зарар тегмаганини айтиб тиббий текширувни рад қилган». Ўшанда суд-лингвистик экспертиза ҳам тайинланган эди.
Кейин МХДҚ қизга ҳужум қилган кишига расмий огоҳлантириш берган. МХДҚ Конституция бўйича рус тили мамлакатда тўлиғи билан қонун асосида амалда эканини: қирғиз тили давлат тили, рус тили эса — расмий тил эканини таъкидлаган.
«Ранги-рўйига, ирқига, миллатига ёки эътиқод қилган дини бўйича таҳқирлаш учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш чораси кўзда тутилган», — деб огоҳлантирган қўмита.