Республика штабининг хабар беришича, охирги сутка давомида Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган икки бемор вафот этган.
Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган жами 2675 нафар киши вафот этди.
Штабнинг маълум қилишича, мамлакатда 2-ноябрга кўра коронавируснинг 98 янги ҳолати қайд этилган.
- Бишкек - 38;
- Чуй вилояти - 36;
- Норин вилояти – 1 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 13 та;
- Жалолобод вилояти – 7 та;
- Боткен вилояти - 1.
Ўш шаҳрида, Ўш ва Талас вилоятларида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 181 425га етди.
Шунингдек, охирги кеча кундузда 79 нафар бемор даволаниб, шифохонадан чиқарилган. Шу билан мамлакат бўйлаб пандемия даврида коронавирусдан даволанганлар сони 175 795 нафар кишини ташкил қилди.
Штабнинг маълумотига кўра, 2 ноябрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда касалхоналарда коронавирус юқтирган 691 нафар бемор даволанмоқда. Яна 752 киши амбулатор шароитда даволанмоқда.