«Сари-Челек»да қизил китобга кирган кийикни отган тўрт браконьер қўлга олинди

392

Сари-Челек биосфера қўриқхонасининг ходимлари 31-октябрда «Туура-Ариқ» ҳудудида қизил китобга кирган кийикни отган тўрт браконьерни қўлга олди. Бу ҳақда Табиат ресурслари, экология ва техник назорат вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

Муассасанинг маълумотига кўра, браконьерлар ноқонуний отилган кийикнинг гўштини майдалаётган вақтда қўлга олинган. Кийик таҳминан беш ёшда бўлган. Қизил китобга кирган жониворни отганлар Жалолобод вилоятига қарашли Ақси туманининг Арқит қишлоғининг турғунлари экани аниқланган.

«Жониворнинг териси, боши ва гўшти далил қатори олинди. Ҳозирда тегишли чоралар кўрилиши учун қизил китобга кирган жониворни ноқонуний отиш факти бўйича материаллар ҳуқуқ тартибот органларига ўтказилмоқда», — деб билдиришди муассасадан.

Табиат ресурслари, экология ва техник назорати вазирлигининг маълумотига кўра, кийик Қирғизистонда ноёб учровчи ҳайвон, у қизил китобга киргизилган.

Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлигининг 2018-йили давлат ҳудудида 313  бош кийик бор эканини хабар қилган.

Кийикни ноқонуний отиш учун жарима 1 млн сомни тузади, махсус химоя қилинган табиат ҳудудларида отилган бўлса, жариманинг миқдори икки баробар кўпайтирилади.

Асосий сурат: «Кабар» ахборот агентлиги.