Депутатлар Канат Исаев ва Айнуру Алтибаева сайловга қатнашишдан бош тортди

332
Канат Исаев / Айнуру Алтибаева

Депутатлар Канат Исаев ва Айнуру Алтибаева парламент сайловига қатнашишдан бош тортди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси 30-октябрда билдирди.

Исаев ўз номзодини №31 Чуй-Кемин сайлов округидан кўрсатган. Айнуру Алтибаева эса сайловга №7 Ўш округидан қатнашмоқчи бўлган.

Исаев ва Алтибаевдан ташқари парламент сайловига қатнашишдан яна етти киши бош тортди. Марказий сайлов комиссияси аввалроқ парламент сайловига бир мандатли округлардан 321 номзодни ва 21 партияни рўйхатдан ўтказган.

Қирғизистонда парламент сайлови 28-ноябрга белгиланган. Янги Конституцияга кўра сайлов аралаш тизим билан ўтади — 54 депутат партия рўйхатида, 36 депутат бир мандатли округдан сайланади. Партиядаги номзодлар очиқ рўйхат билан сайланади.

Исаев ким?

Канат Исаев 2020-йилнинг 13-октябрида парламент етакчиси бўлиб сайланган. Сооронбай Жээнбеков президентликни топширгандан кейин эса давлат раҳбарининг ваколатлари Исаевга ўтиши керак эди, аммо у бош тортган. Шу сабабли президентнинг вазифалари ўша вақтдаги премьер-министр Садир Жапаровга юкланган.

4-ноябрда эса Исаев раисликдан кетиб, президентлик сайловига қатнашишини билдирган. Жорий йилнинг январь ойида ўтган президентлик сайловида Исаев 0,59% овоз олган.

Жорий йилнинг 15-сентябрида Исаев «Ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёрланиш» моддаси билан очилган судгача тергов асносида Ички ишлар вазирлигига сўроқ бериб чиққан. У билан бирга бир қатор мухолифатчи депутатлар ва сиёсатчилар ҳам сўроққа чақирилишган.

Тергов давомида бир неча маданият ходимларининг президент Садир Жапаровга йўллаган хати сабаб бўлган. Улар «айрим сиёсатчилар 17-сентябрда 100 минг кишининг иштирокида митинг ўтказиб, ҳукуматни босиб олишга уринаётганини»  билдиришган.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда «Курсан Асанов, Жанар Акаев ва бошқалар ҳукуматни босиб оламиз деб гаплашганидан қисқа парча» деган аудио ёзув тарқатилган. Унда эҳтимолий Асанов ва «Толубай» очиқ акционерлик жамиятининг директор кенгашининг аъзоси Алмаз Сарибаев «тартибсизликлар уюштириш» ҳақидаги суҳбати ёзилган деб айтилади.

Тергов вақтида милиция Асанов ва Сарибаевни қўлга олиб, улар қамоққа олинган. Кўп ўтмай мустақил экспертлар бу аудио ёзув монтажланганини аниқлашган. Шунга қарамай ИИВ буни далил қатори танишдан бош тортган.

Сўроқ берган депутатларнинг бири Жанар Акаев бу сўроқнинг «сайлов билан алоқаси бор» деб билдирган. Президентга мурожаат йўллаган маданият ходимлари эса мактуб «бошқача талқин қилинган» деб айтишган.

 Алтибаева ким?

Айнуру Алтибаева парламентда консультант бўлиб ишлаган, 2010-йили бешинчи чақирилишда «Ар Намис» партиясидан Жогорку Кенешга депутат бўлиб сайланган. 2015-йили олтинчи чақирилишга КСДП партиясидан келган.

Натижаси бекор қилинган 2020-йилнинг октябридаги парламент сайловига ҳукуматнинг «Биримдик» партияси қаторида келган.

У ўлканинг Хитой олдидаги қарзини тўлаш учун қирғизистонликларни пул йиғишга ундаб, икки палатали парламентга қайтишни таклиф қилгани билан ёдда қолган.

2021-йили Алтибаева жамоат жойларида тамаки чекишни тақиқлаган қонун лойиҳасини илгари суриб, КТРКдан прайм-таймда аёлларни мажбурлаб оила қуриш жиноят экани ҳақида роликларни кўрсатиш ташаббусини илгани сурганлардан бири бўлган.