Республика штабининг хабар беришича, Қирғизистонда бир суткада COVID-19 билан касалланган бир бемор вафот этган.
Штаб берган маълумотга кўра, Қирғизистон бўйича пандемия даврида коронавирус юқтирган умумий 2672 нафар киши вафот этгани аниқланган.
Шунингдек, охирги кеча-кундузда яна 68 кишида COVID-19 аниқланган.
- Бишкек - 44;
- Ўш - 4;
- Чуй вилояти - 2 та;
- Ўш вилояти – 0;
- Талас вилояти – 0;
- Норин вилояти – 1 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 13 та;
- Жалолобод вилояти – 3 та;
- Боткен вилояти - 1.
Ўш ва Талас вилоятларида коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.
Штаб маълумотларига кўра, мамлакатда жами бўлиб 181 327 нафар коронавирус инфекцияси аниқланган.
Шу билан бирга, бир кунда 70 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилган. Б
Штаб маълумотларига кўра, 1 ноябрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда COVID-19 аниқланган 709 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда. Яна 707 нафар киши эса амбулатор шароитда даволанмоқда.
Қирғизистонда 978 мингдан ортиқ киши COVID-19 вакцинасининг биринчи дозасини, 751 мингдан ортиқ қирғизистонлик эса иккинчи дозани олган.