«Империи пиццы»даги заҳарланиш: Сальмонелла балиқдан топилди

341

Бишкек шаҳар санэпидназорат маркази «Империя пиццы» кафелеридаги тайёр озиқ-овқатнинг лаборатория таҳлилларининг натижасида суши ва роллдан сальмонелла топилганини хабар қилди. Бу ҳақда муассасанинг бош шифокори Кубан Кундашевга таяниб «Кабар» давлат агентлиги ёзди.

Унинг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, сальмонелла лосось балиғидан топилган.

«Кафеларга бир киши озиқ-овқат етказиб турган. Балиқнинг ўша партияси бузилган бўлиши мумкин. Ҳозирги вақтда “Империя пиццы” кафелар тармоғида барча вазиятлар аниқлангунга қадар Япон ошхонасининг таомларини тайёрлашга таъқиқ қўйилди» , — деб билдирди Кундашев.

У озиқ-овқат етказувчиларга нисбатан ишни текшираётган ҳуқуқ тартибот идоралари чора кўришини қўшимча қилди.

«Уни ким ва қандай олиб келганини — ҳуқуқ тартибот идораларининг ходимлари аниқлайди. Биз ўзимизнинг ишни бажардик», — деб таъкидлади Кундашев.

Сальмонеллёз дегани нима?

Сальмонеллёз —Salmonella туридаги бактериялар қўзғатувчи юқумли касаллик.

Сальмонелла бактериялари. Сурат: Live Science

Сальмонеллёзга дучор бўлганлар инфекциясининг манбаси уй ҳайвонлари, қанотлилар ва балиқ бўлиши мумкин. Сальмонелла оғиз ва фекал орқали юқади. Аммо озиқ-овқат тайёрлаш жараёнига бемор киши аралашган вақтда ҳам юқиши мумкин.

Сальмонеллёзнинг дастлабки белгилари тезда сезилмаслиги мумкин. Ўрта ҳисоб билан, бузилган маҳсулотни истеъмол қилгандан сўнгра 12-48 соатнинг ичида касаллик асоратлари пайдо бўлади.

Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумоти бўйича, сальмонеллёзнинг белгилари нисбатан енги ўтади ва кўп ҳолларда беморлар махсус даволанишсиз ҳам тузалиб кетади. Аммо айрим ҳолларда, айниқса ёш болалар ва катта ёшдагилар ич ўтиши оқибатида сувни кўп йўқотиб, унинг натижасида ҳаётига хавф туғилиши мумкин.

Сальмонёлла — ўта хавфли, қулай йўқолмайдиган бактерияю Улар озиқ-овқатнинг ташқи кўриниши ва хидига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, аммо озиқ-овқатда яшаб, кўпаяверади. Оддий кўз билан маҳсулотда бактериялар борлигини аниқлаш деярлик мумкин эмас.

Шунингдек, сальмонёлла 30 кундан ортиқ музлатгичда сақланган бутун тухумнинг ичига ўтиб, сариғига қўшилиб ҳам кўпаяверади.

Мавзу бўйича ўқинг: «Империя пиццы»даги заҳарланиш. Сальмонелла дегани нима?

Оммавий заҳарланиш

«Империя пицца» кафесининг турли филиалларида оммавий заҳарланиш бўлган. 23 октябрдан бошлаб Бишкекдаги Темир йўлчилар касалхонасининг инфекция бўлимига овқатдан заҳарланган фуқаролар мурожаат қила бошлаган.

Аввалига касалхонага 12 киши мурожаат қилиб заҳарланганини билдирган, бироқ кейин мурожаат қилганларнинг сони орта бошлаган ва 28 октябрда 318 кишига етган.

Оммавий заҳарланишдан кейин Давлат санитар-эпидемиология назорат маркази «Империя писсы» кафесининг барча тармоқли филиалларини эпидемик текширув учун вақтинча ёпиш қарорини қабул қилган.

Бироқ 29-октябрда кафенинг барча тармоқлари фаолиятини қайта бошлаган. Давлат санитария эпидемия назорат маркази мазкур таомланиш жойи «кўрсатмаларни тўлиқ бажарди, дезинфекциялаб тозалаш ўтказиб, озиқ-овқатларни янгисини сотиб олди» деб билдирган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоат овқатланиш жойларини текширишга киритилган 2018 йилдаги мораторий вақтинча бекор қилинганини маълум қилган. Энди давлат санитар-эпидемиология назорат марказининг мутахассислари ўлканинг барча ҳудудидаги жамоат овқатланиш жойларини текширади.

Кўп ўтмай Бишкек ШИИББ «Санитар –эпидемиология қоидаларини бузиш» моддаси билан судгача текширувни бошлаган.