ОАВлар ҳуқуқ тартибот органларидаги шахсий манбаларига таяниб, ИИВ етакчисининг маслаҳатчиси Бакит Матмусаев йўл ҳалокатига дучор бўлганини ёзишди.
Уларнинг маълумоти бўйича, «Тойота Камри» русумидаги машинани бошқарган Матмусаев Жукеев-Пудовкин кўчаси билан ҳаракатланаётиб, Суйўркулов кўчаси билан кесишган ерда «ДЭУ Матиз» ва «Мазда Трибут» автомашиналари билан тўқнашган.
«Авария оқибатида “Матиз”даги тўрт йўловчи жабрланган. Улар тўртинчи шаҳар касалхонасига етказилган», — деб айтилади ОАВда.
ИИВнинг матбуот хизмати ҳозирча воқеага изоҳ бергани йўқ. Аммо Матмусаев иштирокидаги авто авария август ойида содир бўлганини билдирди. .
Милициянинг маълумоти бўйича, авария 14-августда кечки соат ўн бирда қайд этилган. Машиналар жарима майдонига тўхтатилган.
«Ҳозирда барча зарурий суд-ҳуқуқий экспертизалар тайинланди, уларнинг асосида ҳуқуқий баҳо берилади», — деб қўшимча қилди матбуот хизмати.
Бундан ташқари, патрул милицияси Матмусаев Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси деган маълумотни инкор қилиб, ички ишлар органларида ишламаслигини айтди.
Матмусаев аслида ким?
Бакит Матмусаев — Бишкекнинг ички ишлар бош бошқармасининг собиқ етакчиси. У 2021 йили апрелда Айзада Канатбекова ўғирланиб, ўлдирилгандан кейин хизматдан бўшатилган. Шунда у билан бирга яна 11 милиционер ишдан олинган.
Жорий йилнинг август ойида эса Бакит Матмусаев ИИВнинг етакчиси Улан Ниязбековнинг маслаҳатчиси бўлиб тайинланган.
Айзаданинг ўлими
Айзада Канатбекова 5 апрелда тонгги соат 5да ўғирланган. Жиноят кўчада ўрнатилган видео камераларга тушиб, тасвирдан автомашинанинг рақами ва қанча одам ўғирлаганини кўриш мумкин. Ўғирланган қизнинг оиласи ўғирлаганлардан бирини танишини айтган — у Айзадани мажбурлаб оила қуриш учун олдин ҳам олиб қочишга ҳаракат қилган.
Айзада Канатбековани ўғирлаган Замирбек Тенизбаев бунга қадар бир неча бор судланган. Канатбекованинг онаси милицияга қизини ўғирлаган кишиларни топиб, чора қўлланиш бўйича ариза билан мурожаат қилган. Бундан ташқари, қизнинг дугоналари, яқинлари, кўнгиллилар қидирув ишларини бошлаб, Тенизбаевнинг машинаси Сосновка тарафда аниқланганини айтишган.
Милиция орадан икки кун ўтиб Канатбекованинг ва уни ўғирлаган Тенизбаевнинг жасадини Арашан ва Чокморов қишлоқларига яқин ердаги даладан топишган. Тенизбаев Канатбекованинг футболкаси билан бўғиб, кейин ўзини ўлдирган.
Қизнинг ўлими жамиятда резонанс пайдо қилган ва 8 апрелда милициянинг ҳаракатсизлигидан норози бўлган юзлаган фуқаролар Ўш ҳамда Бишкек шаҳарларида митингга чиққан. Тўпланганлар Бишкек ШИИБнинг етакчиси билан Ички ишлар вазирининг истеъфосини талаб қилишган. Айни куни эрталабда Милициянинг масъул ходимлари матбуот анжумани ўтказиб, қизни узоқ вақт қидиргани учун оқланишга ҳаракат қилишганини айтиб, ўзларига қарши айтилган танқидларни инкор қилган.
Матмусаев ҳозир истеъфога кетмаслигини ва қизни ўғирлаганларни қидириш унинг асосий вазифаси эканини айтди — ўша куни тунда одам ўғирлашга гумонланганларнинг бари қўлга тушган. Депутатлар ИИВ етакчиси Улан Ниязбековни парламент қошида иш бўйича ҳисобот беришни талаб қилишган. Улар ҳам вазирнинг истеъфосини талаб қилишди. Ниязбеков эса ИИВ жавобгарликдан қочмаслигини ва «маънавий» айбини ҳис қилиб турганини билдирган.
Қизни ўғирлаб бориб, мажбурлаб уйланишни халқ олдида ҳукумат етакчиси Улукбек Марипов, парламент депутатлари, президент Садир Жапаров ҳамда муфтийнинг ўринбосари Кадир Маликов шунингдек БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги кескин танқид қилинган.