Бишкек ШИИББ «Империя писсы» кафеларидаги заҳарланиш факти бўйича «Санитар –эпидемиология қоидаларини бузиш» моддаси билан судгача текширув ишини очди. Бу ҳақда «Клооп»га пойтахтнинг милициясидан билдиришди.
Оммавий заҳарланиш факти бўйича барча йиғилган материаллар жиноятларнинг ягона реестрига қайд этилиб, суд-ҳуқуқий экспертизалар тайинлангани айтилган.
«Текширув ишлари давом этмоқда»,—деб қўшимча қилди Бишкек ШИИББ.
Оммавий заҳарланиш
«Империя пицца» кафесининг турли филиалларида оммавий заҳарланиш бўлган. 23 октябрдан бошлаб Бишкекдаги Темир йўлчилар касалхонасининг инфекция бўлимига овқатдан заҳарланган фуқаролар мурожаат қила бошлаган.
Аввалига касалхонага 12 киши мурожаат қилиб заҳарланганини билдирган, бироқ кейин мурожаат қилганларнинг сони орта бошлаган ва 28 октябрда 318 кишига етган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 29 октябрдаги маълумотига кўра, жабрланганларнинг 22си ҳозирда касалхонада, улардан беш нафари ёш болалар.
Оммавий заҳарланишдан кейин Давлат санитар-эпидемиология назорат маркази «Империя писсы» кафесининг барча тармоқли филиалларини эпидемик текширув учун вақтинча ёпиш қарорини қабул қилган.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоат овқатланиш жойларини текширишга киритилган 2018 йилдаги мораторий вақтинча бекор қилинганини маълум қилган. Энди давлат санитар-эпидемиология назорат марказининг мутахассислари ўлканинг барча ҳудудидаги жамоат овқатланиш жойларини текширади.