Бишкекнинг Биринчи май туман судининг матбуот хизмати суд 23-октябрда Октябрь ТИИБнинг қийноқ, пора олиш ва лавозимдан фойдаланишда гумонланаётган бошчиси Улан Аалиевнинг эҳтиёт чорасини аниқлади.
Суд қарори билан Аалиев 2021-йилнинг 21-декабригача МХДҚнинг тергов қамоғида бўлади.
Пойтахтнинг Октябрь туман ички ишлар бўлими раҳбари Уланбек Аалиев, тергов хизмати бошчисининг собиқ ўринбосари Талгат Куватбеков ва терговчи Айсулуу Рамазан қизи 22-октябрда қўлга олинган.
Шу куни Бош прокуратура қўлга олинганлар қийноқ, пора талаб қилиш ва лавозимидан фойдаланишда гумонланаётганини маълум қилган. Терговнинг версиясига кўра, милиционерлар бир аёлни қамоққа олиш баҳонаси билан йирик миқдорда пул талаб қилишган.
«Аниқроғи, юқоридаги ички ишлар бошқармасининг айрим ходимлари ноқонуний фойда топиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, лавозимидан фойдаланиб, судгача текширув ишлари бўйича А.Т. исмли фуқарони қамоққа олиш баҳонасида унга нисбатан маънавитй ва руҳий босим кўрсатиб, у кўп болали ёлғиз она бўлишига қарамай, ўз мақсадларига етиш учун уни қайта-қайта асоссиз ички ишлар бошқармасига чақириб, йирик миқдорда пора талаб қилишган», — деб айтилади назорат органининг маълумотида.
Бу фактлар бўйича «Қийноқ», «Лавозимидан фойдаланиш» ва «Пора талаб қилиш» моддалари бўйича судгача текширув бошланди.