Никитенко минкабни танқид қилиб, ИЭМ бўйича саволларга жавоб беришни талаб қилди

Депутат Наталья Никитенко фейсбук саҳифасида Бишкек ИЭМнинг бир қисми Hampton Resources limited қозоқ-британ компаниясига берилиши бўйича ҳукуматни яна бир марта танқид қилди.

Унинг айтишича, «тушунчаларни алмаштириш ва терминлар билан манипуляция қилиш янги ҳукуматнинг ташриф карточкаси бўлиб бормоқда». Депутат қарорда «КО» — қуритилган кокс маркасидаги кўмир кўрсатилганини, уни иситиш энергетикасида фойдаланиш кенг тарқалган эмас деб таъкидлади.

«КО маркасидаги кўмир — бу Карағанданинг бойитилган кўмири эмас, қуритилган кокс кўмири. Уни бойитилган кўмир билан ҳам, экология билан ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу кўмирни апробация қилишда ўт қозонларнинг бири ишдан чиқиб қолгани ростми? Бу эксперимент қанчалик тўлиқ бўлган? Ва энг муҳими нима учун шу кунгача кўмирнинг нархи ҳақида айтилмади? Унинг нархи оддий кўмирдан юқори экани чинми?» — деб савол берди Никитенко.

Депутат ИЭМни ўтказиб бериш бўйича қуйидаги саволларига ҳам жавобларни талаб қилди. Улар:

  1. Нима сабабдан ИЭМнинг ускуналарини бир қисмини ижара беряпсизлар? Нима учун фақат ўт қозонларни? ИЭМда кўмирни қандай ишлатишни билган тажрибали ва профессионал жамоа ишлайди.
  2. ИЭМ-стратегик объект, бошқарувни шубҳали чет элликларга бериш қанчалик тўғри?
  3. Тендер қачон эълон қилинган? Нима учун фақат Hampton Resources Limited? Бу қандай компания?
  4. Ҳукумат ҳиссадорлик жамиятига ниманинг асосида буйруқ бермоқда? Нима Қирғизистон бир, уч гуруҳ одамларнинг шахсий ишхонаси бўлиб қолганмиди?

«Тегишли процедураларни сақлаб, ишлатайлик. Бу ерда кўмирнинг сифати ҳақида оғиз очишнинг кераги йўқ», — дейди депутат.

Никитенко минкабнинг икки аъзоси яшириш турда Қозоғистонга бориб, Hampton Resources Limited’ни кўриб келганини ҳам билдирди. Уларнинг кўмирнинг сифатини «бир кўришда» аниқлай олишига шубҳа қилиб, бу ерда коррупция бўлиши мумкин, деб ўйлади.

«Менда, минглаган фуқароларда, таниқли экспертларда, ИЭМнинг ходимларида, энергетика вазирлигида, тармоқнинг ветеранларида шубҳалар бор. Гумон қисқичларни 600$ сотиб олиб ёмон кўринган ИЭМ можаросига боғлиқ бир нечта одамда йўқ. Танламай, манипуляция қилмай барча саволларга жавоб беринглар. Агар ИЭМ туриб қолса саволларни беришга кеч бўлади» , — деб билдирди Никитенко.

Бунгача ҳам депутат фейсбук орқали ҳукуматни қишга тайёргарлиги ночор бўлгани учун танқид қилган.

*2018 йилнинг 26 январида Бишкек ИЭМда авария бўлиб, бишкекликлар қаҳратон совуқда бир неча кун иссиқликсиз қолишган. Авариягача ИЭМ $386 миллион ўтказилиб модернизацияланган эди.

Авариядан кейин ИЭМни модернизациялаш иши бўйича жиноий иш қўзғалган. Бу иш бўйича суд премьер Сапар Исаковни ва Миллий энергохолдингнинг собиқ етакчиси Айбек Калиевни 15 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бу иш бўйича бошқа бир неча хизмат ходимлари ҳам судланиб, жаримага тортилган.