Ҳисоб палатаси: «Қумтўр»дан тушган 5 млрд сом мақсадсиз сарфланган

413

Ҳисоб палатасининг матбуот хизмати 2020-йили «Қумтўр»дан тушган маблағлар мақсадсиз сарфланганини маълум қилди.

Муассаса бу 2020-йил республика бюджетининг бажарилиши бўйича аудитдан маълум бўлганини айтди. Аудитнинг хулосасида ҳисоб палатаси ҳисоботни тасдиқламаган.

Аудитнинг хулосасида ҳисоб палатаси республика бюджетининг бажарилиши бўйича ҳисоботни тасдиқламасликка ва салбий хулосани беришга асос бўлган бир қанча камчиликларни аниқлади», — деб айтилади ҳисоботда.

Муассасанинг маълумотига қараганда, «Қумтўр Голд Компани»дан тушган 522,1 млн сом маблағ «ғазнадан ташқари сарфлангани сабаб» 2020-йилдаги ҳисоботнинг ҳаражатлар бўлимида кўрсатилмаган.

Шунингдек, 4 млрд 915,7 млн сом ҳам мақсадли фойдаланилган эмас. Бу суммадан 1 млрд 72,4 млн сом «Тадбиркорлик субъектларини молиялаш» дастури асосида ҳудудларни ривожлантиришга сарфланган. 3 млрд 843,3 млн сом бюджетнинг харажатларини ёпишга сарфланган.