ИИВ: «Олиб қочиш» бўйича қўзғалган 187 жиноят ишининг саккизигина судга ўтди

351
Арт: Татьяна Зеленская

Ички ишлар вазирлиги 2021-йилнинг тўққиз ойи давомида 187 «олиб қочиш» фактини рўйхатга олди. Бу ҳақда ИИВнинг тергов хизматининг катта терговчиси Азамат Дуйшўналиев 19-октябрдаги матбуот йиғинида билдирди.

Дуйшўналиевнинг айтишича, мазкур фактлар асосида саккизи судга оширилган. Бу ишлар бўйича 14 киши айбланган.

«177 факт бўйича “жиноий иш асослари йўқ бўлгани учун” жиноий ишлар қисқартирилган. Яна икки иш бўйича теров давом этмоқда», — деди Дуйшўналиев.

Шунингдек, Дуйшўналиев вояга етмаганларни мажбурлаб турмушга бериш бўйича 19 факт аниқланганини, унинг 17си қисқартирилганини қўшимча қилди. Қолган икки иш бўйича тергов бормоқда.

Жорий йилнинг 5-апрелида Бишкекда 27 ёшдаги Айзада Канатбекова мажбурлаб оила қуриш учун ўғирланиб, икки кундан кейин унинг жасади топилган. Айзадани ўғирлаган Замирбек Тенизбаев уни олдин зўрлаб кейин ўлдиргани аниқланган.

Канатбекованинг ўлими жамоатчиликда қизғин муҳокама қилиниб, халқнинг норозилигига сабаб бўлган. сабаби милиция ходимлари бундан уч йил олдин бўлган 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизининг воқеасидан хулоса чиқармаган. Бурулайни ўғирлаган одам уни Жайил ТИИБнинг биноси ичида пичоқлаган.

Бош прокурор Курманкул Зулушев 26-апрелда жиноий қонунларни яхшилаш бўйича ишчи гуруҳнинг йиғинида «олиб қочиш» қатъий жазоланишини билдирган. Бироқ Қирғизистонда «Одамни оила қуриш мақсадида ўғирлаш» моддаси деярлик ишламайди. Мазкур модда бўйича жиноятчиларга қатъий жазо белгилангани билан кўпинча улар шартли равишда озодликдан маҳрум қилинади ёки тўлиқ оқланади.

«Клооп» ва «Азаттык»нинг журналистлари «олиб қочиш» бўйича охирги беш йилдаги суд процессларни ўрганиб, ишлар деярлик судга етмай қисқартирилганини аниқлашган. Шунингдек, экспертлар бунга милиция билан прокуратурани ўз ишини қонун доирасида бажармагани сабаб дейишган.