Видео: Суриштирувчи журналист Болот Темировнинг офисидан тинглов жиҳози топилди

380

Суриштирувчи журналист Болот Темиров офисидан эшитувчи аппарат топилганини билдирди. Бундан ташқари, журналистларнинг ортидан кузатиш бўлгани ҳақида бошқа фактларни ҳам маълум қилди.

Унинг айтишича, «Шорох-7» русумидаги эшитувчи микрофонни кабинетининг шифтига жойлаштиришган. Шунингдек, офисининг ташқарисида тушунарсиз воситалар ўрнатилган «Дэу-Нексия» русумидаги машина кундузги 10дан кечки соат 4гача турган.

Бундан ташқари, Темиров «Айт-айт десе» лойиҳасидаги тўкма оқин Болот Назаров такси чақирганда ҳар доим бир хил «ҳайдовчи» келишини айтди. Журналистлар унинг телефон рақамини Getcontact иловаси орқали текширганда, кўпчилигида у МХДҚнинг ходими сифатида сақланган.

«“Жорго” компанияси нимагадир ҳайдовчини доим шу кишига алмаштириб қўяди. Аниқроғи, аввалига бошқа ҳайдовчи [буюртма олганини айтиб] қўнғироқ қилади. Бироқ ўрнига шу “ҳайдовчи” келади», — деди у.

Temirov LIVE ва унинг МХДҚ раҳбарига боғлиқ текширувлари

Темиров бир неча суриштирувларнинг муаллифи, ўзининг номидаги Temirov LIVE ютуб каналини бошқаради. Олдин у Factcheck.kg нашрида бош муҳаррир бўлган.

Яқинда Temirov LIVE ютуб каналининг журналистлари Жалолобод шаҳридаги «Достор» кафесида официантни калтаклаган одамларнинг бири Нургази Мамасадиковнинг МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев билан алоқаси борлигини аниқлашган.

Аввалроқ Камчибек Ташиевнинг оиласи «Ала-Арча» давлат резиденциясида яшаётгани ҳақидаги суриштирувни эълон қилишган. Унда МХДҚнинг раиси катта Темирлан Ташиевнинг никоҳ тўйини резиденцияда ўтказганини маълум қилишган.

Журналистларнинг айтишича, уларга ўз манбалари Ташиевни резиденцияда яшаётганини тасдиқлаб берган. Бундан ташқари, улар махсус хизмат раҳбарининг қариндошлари давлат резиденциясида олиниб ижтимоий тармоқларга жойлаган суратларни топишган.

Темиров шу йилнинг февраль ойида АҚШ давлат департаментининг «Коррупция билан курашувчиларнинг олдингиси» деган мукофотини олган.

2019-йилнинг январь ойида номаълум уч киши Темировни калтаклаб кетишган. Унга бўлган ҳужумни унинг касбий фаолияти билан боғлашган. Бироқ милиция фактни «Тўнаш» моддаси билан рўйхатга олган. Кейинчалик ҳужум қилганлар топилиб, улар 50 минг сомдан жаримага тортилиб, 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.