Ўш: «Келечек» бозоридаги ёнғин оқибатида етти объект ёнди, жабрланганлар йўқ

385
Сурат: ФҲВнинг матбуот хизмати

15-октябрга ўтар кечаси Ўш шаҳридаги «Келечек» бозорида ёнғин чиқиб, етти объект куйиб кетди. Бу ҳақда ФҲВ маълум қилди.

Маълумотга кўра, ёнғин ошхонадан чиққан. Ёнғин унинг ёнидаги цех ва дўконларга ўтган.

Воқеа бўлган жойга етти ўт ўчириш бўлими, ФҲВнинг тезкор гуруҳи, Ўш РЭСнинг бир бригадаси ва милиция ходимлари жалб қилинган. Ёнғин бир соатдан кейин чекловга олиниб, соат 03:37да тўлиқ ўчирилди.

Ёнғин оқибатида ошхона, чархчилик цехи, кийим дўкони, озиқ-овқат дўкони, текстиль дўкони ва янги қурилаётган дўконнинг томи куйиб кетган. Объектларнинг умумий майдони 700 кв метрни ташкил қилган, жабрланганлар йўқ.

Шу йилнинг сентябрь ойида Баткендаги Қизилқия шаҳрининг марказий бозорида ёнғин чиққан. Натижада тахминан 2500 кв метр майдон куйган. Тилсиз ёв тўққиз соатдан кейин ўчирилган.