Қирғизистонда 15-октябрга кўра коронавируснинг 98 янги ҳолати қайд этилди, икки бемор вафот этди. Касалликдан 94 одам соғайди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.
- Бишкек шаҳрида — 74;
- Чуй вилоятида — 11;
- Иссиқкўл вилоятида — 9;
- Жалолобод вилоятида — 2;
- Талас вилоятида — 2.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 179 681га етди. Ўлка бўйича 174 501 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2629 одам вафот этди.
Ҳозирда касалхоналарда 476 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганларнинг сони — 576.
Республика штабнинг маълумоти бўйича, 15-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 6 390 одам, иккинчи дозасини 5 133 киши олди.