Қизиқчи Жамбил Камчиев парламент сайловига қатнашиш учун ариза берди

467
Жамбил Камчиев

Қизиқчи Жамбил Камчиев парламент сайловига қатнашиш ниятини билдириб, МСКга ариза берди. У номзодини Ўш шаҳрининг №7 сайлов округидан кўрсатди.

Бу билан бир мандатли округдан сайловга қатнашишни истаган номзодларнинг сони 381га етди. Аризаларни қабул қилиш муддати 13-октябрда тугаган.

Жамбил Камчиев — 67 ёшда, «Куудул-Аралаш» жамоат жамғармасининг президенти. У жорий йилда ўтган президентлик сайловига қатнашиш учун ҳам ҳужжатларини топшириб, бироқ кейинчалик бош тортган.

Шунингдек, 2017-йилга сайловда ҳам номзод бўлиш ниятини билдириб рўйхатдан ўтган. Унда қизиқчи ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаевдан ҳазил қатори гаровга қўйиш учун бир миллион сом қарз сўраган.

Бундан ташқари у 2011-йилдаги президентлик сайловига ҳам қатнашиш ниятини билдирган.

Қирғизистонда парламент сайлови 28-ноябрга белгиланган, унга 592 млн 531 минг сом сарфланади.

Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш янги Конституцияга мувофиқ аралаш система билан ўтади — 54 депутат партия рўйхатида, 36 депутат бир мандатли округ билан. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланади.