Садир Жапаров министрлар кабинетини истеъфога чиқарди

401

Президентнинг матбуот хизмати Садир Жапаров 12-октябрда министрлар кабинетини истеъфога чиқарган фармонни имзолаганини билдирди.

«Қирғиз Республикасининг Министрлар Кабинети аъзоларидаги лавозимни эгаллаган одамлар Қирғиз Республикасининг Министрлар Кабинетини янги таркиби тузилгунча ўз вазифаларини бажаришни давом эттиришади», — деб айтилади билдирувда.

Минкабни истеъфога чиқариш билан бирга президент муассасанинг раҳбари Улукбек Мариповни эгаллаган хизматидан бўшатди. Минкаб раиси вазифасини Акилбек Жапаров бажаради.

Президентнинг айтишича, министрлар кабинетининг раисини алмаштиришга «ғазнани тўлдириш» сабаб бўлган. сабаби Акилбек Жапаров бу йил бюджетни «280 млрд сом билан, 2022-йили 400 млрд сомга яқинлаштириб ёпиб бераман» деб сўз берган.

Президент минкабнинг янги таркиби Жогорку Кенешга юборилиб, бир қанча вазирликка янги номзодлар таклиф қилинганини қўшимча қилди.

Министрлар кабинети президент аввалроқ «Министрлар кабинети ҳақидаги» янги қонунга қўл қўйилгани сабаб истеъфога чиқди. Ҳужжатга кўра, Жапаров министрлар кабинетининг янги раҳбарини ва тизимини тайинлайди ва парламентга таклиф киритади.

Кейин Жогорку Кенеш президент таклиф қилган номзодларни уч кун ичида кўриб чиқиши керак. Агар парламент кўриб чиқмаса, унда номзодлар тасдиқланган деб ҳисобланади.

Агар депутатлар номзодларга овоз беришдан бош тортса, президент уч иш кунида янги номзодларни таклиф қилиши керак ва овоз бериш жараёни такрорланади.

Энди министрлар кабинетининг раиси президент маъмуриятини бошқаради. Маъмурият ҳукумат аппарати вазифасини бажаради. Қонун лойиҳасида минкабнинг аъзолари хизмат уйлари билан таъминланади деб ёзилган, бироқ уни хусусийлаштириш тақиқланган.