COVID-19: Охирги суткада икки киши вафот этиб, 93 янги ҳолат қайд этилди

361

Қирғизистонда 12-октябрга кўра коронавируснинг 93 янги ҳолати қайд этилиб, икки бемор вафот этди. Касалликдан 112 одам соғайди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.

  • Бишкек шаҳрида — 51;
  • Чуй вилоятида — 21;
  • Иссиқкўл вилоятида — 9;
  • Жалолобод вилоятида — 6;
  • Талас вилоятида — 4;
  • Ўш вилоятида — 1;
  • Баткен вилоятида — 1.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 179 429га етди. Ўлка бўйича 174 198 киши вирусдан соғайди. Пандемияда умумий 2 622 одамнинг ҳаётига зомин бўлди.

Ҳозирда шифохоналарда 442 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 672.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, 12-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 6 425 одам, иккинчи дозасини эса 4 618 киши олди.