Полша Қирғизистонга 55 минг дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинасини берди

330

Қирғизистонга COVID-19га қарши курашиш учун 55 200 доза AstraZeneca (Vaxzevria) вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Твиттер саҳифасида Европа иттифоқининг Қирғизистондаги вакиллиги билдирди.

Уларни Қирғизистонга вакциналарни ривожланмаган давлатлар ўртасидаги адолатли бўлиштиришга ёрдам берган COVAX механизми орқали Полша берди.

Европа иттифоқининг элчиси Эдуард Ауэр, Польшанинг Қирғизистондаги элчисининг ўринбосари Томаш Коллат ва соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Улук-Бек Бектурганов. Сурат: ЕИнинг Қирғизистондаги вакиллиги

Бу COVAX орқали олиб келинган AstraZeneca вакцинасининг иккинчи партияси. 2-августда Қирғизистонга Швейцариядан бу вакцинанинг 226 мингдан ортиқ дозаси келган. Бундан ташқари, Озарбайжон ҳам гуманитар ёрдам қатори AstraZeneca вакцинасининг 40 минг дозасини берган.

Бироқ 4-октябрда соғлиқни сақлаш вазирлиги бу вакцинани халққа беришни вақтинча тўхтатган, бунга препаратларнинг яроқлилик муддати ўтиб кетгани сабаб бўлган.

Республика иммунопрофилактика марказининг бошчиси Гулбара Ишенаписова «Клооп»га Полша берган AstraZeneca’нинг янги партиясини яроқлилик муддати шу йилнинг декабрида тугашини билдирган.

Яқинда ЖССТнинг Европа ҳудуди бўйича вакили Витянис Адрюкайтис Европа мамлакатларини учинчи давлатларга вакцина бергиси келмаётгани учун танқид қилган.

«ЖССТ Европа давлатларидан Украина, Тожикистон ва Қирғизистон билан фойдаланишда бор вакциналари билан бўлишишни сўрайди. [...] Бироқ бўлишгилари келмайди, омборларида ушлаб туришибди, кейин яроқлилик муддати тугашига 2 ҳафта қолганда беришмоқда», — деб келтиради Андрюкайтиснинг сўзларини ТАСС нашри Литванинг «Эксперсс-неделя» сайтига таяниб.

Қирғизистондаги эмлов

Ҳозирда Қирғизистонда Хитойнинг Sinopharm ва Sinovac (CoronaVac), ҳамда Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмласа бўлади. Шунингдек ўлкага ёрдам қатори Қозоғистоннинг QazVac вакцинаси келган.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, 11-октябрга кўра ўлкада COVID-19га қарши вакцинанинг икки дозасини ҳам 649 мингдан ортиқ одам олган — бу аҳолининг деярлик 10%. Биринчи доза 858 минг қирғизистонликка қилинган.