Рассом Татьяна Зеленская ижтимоий тармоқларга Қирғизистоннинг кураш бўйича терма жамоасига бағишланган иллюстрациясини эълон қилди. Унда Айсулуу Тинибекова, Мээрим Жуманазарова ва Айпери Медет қизи тасвирланган.
«Энг яхшилар!» — Зеленская ижодини шундай номлаган.
Норвегиянинг пойтахти Ослода ўтган жаҳон чемпионатидан спортчи қизлар икки олтин бир бронза медаль билан қайтишган. Тинибекова 2019-йили эга бўлган чемпионлик титулини ҳимоя қилишга, Жуманазарова ўз оғирлик категориясида биринчи марта жаҳон чемпиони бўлди. Айпери Медет қизи эса бронза медални олди.
Бунгача уч спортчи Токио Олимпиадасига қатнашган эди. Унда Тинибекова кумуш, Жумазарова бронза медалига эга бўлган.
Қизлар халқаро аренада қирғиз спортининг юзи ҳамда ўсиб келаётган ёш спортчиларга намуна бўлишди.