АҚШда полициянинг ўқидан трак бошқарган 27 ёшдаги қирғиз фуқароси вафот этди

303
Сурат: Therecord-online

ТИВ АҚШнинг Пенсильвания штатида 5-октябрда полиция ходимларининг ўқидан 27 ёшдаги қирғизистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Бунгача бир қанча ОАВлари полиция юк ташувчи бўлиб ишлаган қирғизистонликларни отиб ўлдирганини ёзишган. Дастлабки маълумотлар бўйича марҳум полициянинг буйруғига бўйсунмай, машина билан қочиб кетаётганда полиция унга ўқ отган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода оғир юк ташувчи машинага бир марта ўқ отилгани эшитилади. Видеонинг муаллифлари қирғиз-рус тилларида сўзлашиб, бир-биридан «ҳайдовчи ўлдими» деб сўрашган.

Машина биринчи ўқдан кейин полициянинг машиналарини сузиб юра бошлаганда унга яна ўқ отишган.

24.kg нашрига гувоҳлар марҳум Пенсильвания штатидаги трак-компанияларнинг бирида ишлаганини билдиришди. Уларнинг айтишича, компания ҳайдовчига 3 минг АҚШ доллар маошини бермагани учун у «эмоцияга берилиб» компаниянинг юк ташувчи машинасини ҳайдаб кетган.

Шу сабаб унинг устидан полицияга ҳайдовчи уларга ҳужум қилиб, кейин машинани ўғирлаб кетганини айтиб шикоят қилишган. Ҳайдовчи автотўхташ жойларининг биридан топилган.

АҚШнинг ОАВлари маълумотига кўра, ҳайдовчи юк ташувчи машинасида яшириниб ўтирганда унга таслим бўлишни сўрашган. Бироқ ҳайдовчи унга бўйсунмай машинасининг прицепи билан полициянинг машиналарини ва ҳарбийларни уриб, офицерлар енгил жароҳатланишган.

Ташқи ишлар вазирлигидан воқеанинг сабабларини аниқлаш учун АҚШнинг ички хавфсизлик вазирлигига ва давлат департаментига сўровнома юборилганини билдиришди.

Элчиликдан марҳумнинг қариндошлари ҳужжат ишлари битгандан кейин унинг жасадини Қирғизистонга юборишга тайёрланишаётганини таъкидлашди.

«Элчилик марҳумнинг акаси билан алоқада бўлиб, ҳужжат ишларига ёрдам бермоқда. Мазкур масала вазирлик ва элчиликнинг алоҳида назоратида», — деб билдиришди ТИВдан.