Президент Садир Жапаров 2020-йилдаги октябрь воқеаларининг бир йиллиги муносабати билан мурожаат қилди. Ўлкада парламент сайлови сабаб норозиликлар юзага келиб, ҳукумат алмашган. Натижада ҳукуматни Садир Жапаров босиб олган.
Садир Жапаровнинг мурожаати
2010-йили Конституцияга киритилган ўзгартиришлар сабаб норози бўлган халқнинг кўпчилиги ҳукуматни қулатишга мажбур бўлган. Сайловлар ёпиқ рўйхат билан ўтгани сабаб сиёсий коррупцияга ёқимли шароитлар яратган — сиёсий партияларнинг лидерлари рўйхатни савдога қўйиб, сайловда овозларни сотиб олиш кучайган.
«Сиёсий коррупция» ҳукумат билан парламентга тарқалган. Парламент ҳукумат тузиб, портфелларни бўлиштирган, шу сабаб ҳукумат мустақил ишлаш имконидан маҳрум бўлиб парчаланган.
Халқ олдидаги масъулият деярлик йўқолган. Парламент ҳукуматга, ҳукумат эса яна парламентга туртиб, президент ҳеч нарса бўлмагандай муомала қилиб жавобгарликни ҳеч бир ҳукумат тармоғи олмаган.
«Ҳукуматнинг эгаси халқ» деган асосий принцип қўпол бузилган. Халқ билан ҳукуматнинг ўзаро ҳаракати пастлаб, норозиликлар ортган. Сиёсий партиялар жамиятнинг у ёки бу тармоғи манфаатини амалга ошириш учун эмас, унинг бошида турган саноқли одамларнинг манфаатини кўзлаб қолган. Бундай адолатсиз тузилиш эртами кечми қуларди. Охири халқнинг асосий мақсади Конституция билан асосланган масъулиятсиз ҳукуматни қулатишгача етган. Бундан ташқари, коррупцияни пандемия шароитида гуллаши ҳам халқнинг нафратини кучайтирган ва ҳукуматга бўлган ишонч йўқолган.
Октябрь воқеалари йўқотишларсиз ўтмади. Норозиликка чиққан халқ адолатсиз сиёсатга қарши туриб, ўз жонини қурбон қилишга ҳам тайёр эди. Фурсатдан фойдаланиб, қурбон бўлган Умутбекнинг оиласига таъзим қилиб, яна бир бор ҳамдардлик билдираман!
Тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш учун тезкор чоралар. Бари қонуний йўл билан қилинди. халқнинг талаби бўйича собиқ ҳукумат истеъфога чиқди. Бу ғалаба — бутун Қирғизистоннинг ғалабаси бўлди.
Халқ ҳукумати ўлкада барқарорликни қайта тиклади. Янги ҳукуматни халқаро жамоатчилик тан олмайди деган фойдасиз гаплар инкор қилинди. барча халқаро вазифалар бажарилмоқда.
Энг асосийси халқнинг орзуси амалга ошди. Конституциянинг янги таҳрири олимлар, жамоат арбоблари ва бутун халқнинг муҳокамаси остида ишлаб чиқилиб, 2021-йили 11-апрелда умум халқ референдумида қўллов топди.
Катта жавобгарликни зиммамга олдим. Бу билан мен фақат халққа таяниб, халққа ишлаб, халққа хизмат қилишни асосий йўналишим деб қабул қилдим.