Қирғизистонда иссиқ сув билан иситиш учун тариф йил сайин қимматлайди

606

Минкабнинг раҳбари Улукбек Марипов иссиқ сув билан истишнинг янги тарифлари ҳақидаги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Қирғизистонда ҳар йили иссиқ сув билан иситишнинг тарифини 10%га кўтариш режалаштирмоқда. Тарифларни ошириш 2022-йилдан бошланади.

Минкабнинг қарори 2025-йилгача мўлжалланган.

Иситиш учун тарифлар.
Иссиқ сувнинг тарифи

«Ўрта муддатли тариф сиёсати ўрта муддатли мавсумда иссиқлик энергиясига тарифлар билан нархини ёпишга ва кейин уларни ҳар йили ўтган йилдаги инфляциясининг даражасига қараб тузатишни тахмин қилади», — деб айтилади ҳужжатда.

Минкабнинг фикрича, бундай муомала иссиқлик энергиясига ва иссиқ сувга бўлган тарифларни секин-асталик билан уларнинг реал нархигача етказишга имкон беради, натижада «иссиқлик энергетика секторидаги иссиқлик билан таъминловчи ишхоналарнинг моддий барқарорлигини»таъминлайди.

Минкаб тарифларнинг турини бир неча гуруҳга бўлган:

  • аҳоли;
  • енгил саноат;
  • бюджет истеъмолчилари (республика ёки маҳаллий бюджетдан молияланган истеъмолчилар);
  • бошқа истеъмолчилар.

«Аҳоли» гуруҳига кирганлар: турар-жой уйлари, квартиралар, квартира типидаги ётоқхоналар, нотижорий типдаги ўқув юртларнинг, мактаб-интернатларнинг ётоқхоналари, ҳарбий муассасаларнинг гарнизонларининг ётоқхоналари ва казармалари, ахлоқ тузатиш муассасаларининг тергов изоляторлари ва бошқа вазирликларнинг ва муассасаларнинг турар-жой зоналари.

Иссиқ сувга бўлган тариф, тариф сеткага мувофиқ, ҳар йили 14,1%гача 2025-йилга қадар оширилади. Енгил саноат учун тарифлар инфляциясининг даражасига яраша кўтарилади.

Бунгача ҳукумат электр энергиясига бўлган тарифни оширишга қарор қилган. Бу йил янги тариф бизнес билан енгил саноат секторига тегишли бўлади. бироқ келаси йилдан бошлаб оддий абонентлар учун ҳам тарифлар ошади: йилига 10%га.

Тарифларни ортириш

Электр энергиясига бўлган тарифни қайта кўриб чиқиш кераклигини 2020-йилнинг октябридаги ҳукумат алмашувидан кейин биринчилардан бўлиб президент Садир Жапаров ўзи айтган. 2021-йилнинг апрелида у янги тарифни таклиф қилган, бироқ кейинчалик энергетика вазирлиги уни қайта кўриб чиққан.

Муассаса «Электр энергиясининг 2021-2025-йилларга нисбатан ўрта муддатли тариф сиёсати» ҳақидаги қонун лойиҳасини фуқаролар билан депутатлардан келган кўплаган мурожаатлар бўйича қайта ишлаб чиққанини маълум қилган.

Натижада вазирлик оддий фуқаролар учун тарифларни ҳозирча оширмасликка қарор қилган. Шунингдек, бизнес-жамоатчилик ҳам бир неча марта ҳукуматга мурожаат қилиб, тадбиркорлар учун электр энергиясига бўлган тариф режасини қайта кўриб чиқишни сўраган. Унда маҳаллий компаниялар имконсиз ҳолатга тушиб қолиши мумкинлигини таъкидлаган.

Бундан ташқари, JIA бизнес-ассоциацияси янги лойиҳада цемент чиқариш енгил саноат субъектилари майнинг-фермаларга тенгланиб қолишидан хавотирланган.