Миллий энергохолдинг етакчиси чекловлар бўйича фикрини айтди

357

Миллий энергохолдинг раҳбари Таалайбек Байгазиев 29-сентябрдаги брифингда компаниянинг кундалик тирикчиликдан ташқари бўлган абонентларга кўчани ва рекламаларни ёритишни тақиқлаш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.

Бу чора кафе, ресторан, ҳаммом, сауна, дўкон, истироҳат боғлари ва кундалик тирикчиликдан ташқари фойдаланганлар учун тегишли.

Унинг айтишича, чекловлар иситиш мавсуми тугагунча амалда бўлади, «бизнинг халқ ақлли-ҳушли ва тез кўникади».

Давлат компанияси ўлкада электр энергияси танқис бўлаётган вақтда бундай чеклов чораси зарур деб ҳисоблайди.

Таалайбек Байгазиев. Сурат: Трансляциядан скриншот

Кечаси ухлаш керак

Байгазиевнинг айтишича, кафе, ресторан ва бошқа муассасалардан ташқари истироҳат боғларидаги чироқлар ҳам ўчирилади.

«Ҳар бир уйнинг ҳовлисида биттадан лампочка ёниб туради, айниқса кечда дарров кўринади. Бир кафеда 100дан ортиқ лампочка ёнади. Ҳудудларда кўчадаги ёритиш 100 млн киловатт соатни ташкил қилади, бу қишлоқ ҳукуматида холос. Керак бўлса-бўлмаса ҳам тонг отгунча ёниб туради. Боғларда тонг отгунча ёруғликни қўйиш шартми? Ақлли одам соат ўнгача сайр қилиб, кейин дам олиши керак», — деб билдирди у.

Бишкекликлар паркда. Сурат: мэриянинг матбуот хизмати

Бироқ амалдор кўчадаги, рекламалардаги ва паркдаги ёруғликни чеклаш билан қанча маблағ тежалади деган саволга жавоб беролмади.

«Чеклов чорасига бўйсунмаганларни жазолаш чораси қаралмаган. Бу шунчаки олдини олиш ишлари. Кафе-ресторанларда кондиционерлар ишламоқда, уларни ҳам ўчириш вақти келди. Машина ювиш жойлари билан гипермаркетларнинг олдидаги рекламалар кўп ёниб туради. Булар албатта чиройли, бироқ харажати ҳам кўп. Оммавий ахборот воситаларига ёки радиога реклама берса бўладида», — деди у.

Миллий энергохолдинг раҳбари Бишкекнинг марказий кўчаларида ва магистралларда ёруғлик ўчирилмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, чекловлар иккинчи ўриндаги, нисбатан хавфсиз кўчаларга тегишли. Бу кўчаларда тунги соат 12дан кейин чироқ ўчирилади.

«Бу иложсиз чора»

Байгазиевнинг айтишича, электр энергиясини рационал фойдаланиш ва чекловлар киритиш — «иложсиз чора». Унинг айтишича, ҳозирда ўлкада суткасига 30 млн киловатт соат энергия фойдаланилади, ундан 10 млн киловатт соат қўшни давлатлардан электр қувватини алмаштириш ҳисобилдан ёпилади.

«Бу йил Тоқтоғул сув омборидаги сувнинг ҳажми ўтган йилга қараганда 2,9 млрд кубга оз, бугунги кунда 12,2 млрд кубометрга* яқинлаб қолди. Қишдан чиққанда 1-апрелга кўра Тоқтоғулдаги сувнинг ҳажми 6 млрд кубга тушиб қолади [...]Бу ГЭС ишламай тўхтаб қолади деган маънони англатади», — деб билдирди у.

*Тоқтоғул сув омборига максимум 19,5 млрд кубометр, камида эса 5 млрд сув сиғади.

Байгазиев «[бу йил] доимий ўчиришлар бўлмайди» деб ваъда берди, бироқ «тежаш» кераклигини таъкидлади.