МСКнинг собиқ аъзоси Атир Абдрахматова сайловга бир мандатли округдан бормоқчи

288
Атир Абдрахматова

Юрист ва фуқаровий фаол Атир Абдрахматова парламент сайловига бир мандатли округдан қатнашиш учун 29-сентябрда Марказий сайлов комиссиясига ариза берди. У Иссиқкўл вилоятининг №34 Жети-Ўгуз сайлов округидан қатнашади.

Абдрахматова 2015-2020 йиллари Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлган. У 2020-йилдаги парламент сайловигача сайловчилар №2 формаси орқали оммавий рўйхатга олинаётганини аниқлаб, бу масалани МСКнинг йиғинида кўтарган.

Бироқ МСК чора кўрмаган. Шу сабаб Абдрахматова ҳамкасбларини, айниқса МСКнинг раисаси Нуржан Шайлдабековани танқид қилган.

Сайловдаги қонунбузарликлар ҳукуматни алмашишига олиб келгандан кейин Абдрахматова МСКдан кетишга қарор қилган. Абдрахматова ўзи аризасида МСКда «энг биринчи қадамдан охирги овоз бериш кунигача кўплаган қонунбузарликлар» бўлганини таъкидлаган.

«Бундан ташқари, сиёсий партияларнинг номзодларини рўйхатга олиш, ташвиқот ишларини олиб боришда сиёсий партияларнинг тенг ҳуқуқлилиги сақланган эмас. Маъмурий ресурсдан фойдаланиш, овозларни сотиб олиш фактларига қонун бўйича чора кўрилмай, эътибордан четда қолиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига юбормоқчи бўлди. Тегиши органларнинг ҳаракатсизлигини ҳам турли сабаблар билан яшириб юбориш ҳаракати халққа аниқ», — деб ёзган Абдрахматова ўз аризасида.

Шунингдек, Абдрахматова октябрь воқеаларига жавобгарликни МСКнинг аъзолари «тан олиш керак» деб қўшимча қилган.

30-сентябрга кўра парламент сайловига бир мандатли округдан қатнашиш ниятини 57 киши билдирди. Уларнинг орасида «Кыргызстан» партиясининг лидери Канат Исаев, депутатлар Айбек Алтинбеков, Азизбек Турсунбаев ва Тазабек Икрамов ҳам бор.

Атир Абдрахматовадан ташқари №34 Жети-Ўгуз сайлов округидан депутат Саматбек Ибраев, миллий госпиталнинг клиник-диагностика ишлари бўйича бош шифокорининг ўринбосари Бакит Тўлўгўнов ва собиқ депутат Арсланбек Малиев қатнашади.

Қирғизистонда парламент сайлови 28-ноябрга тайинланган, унга 592 млн 531 минг сом сарфланади.

Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш янги Конституцияга кўра аралаш тизимда ўтади  — 54 депутат партиявий рўйхат, 36 депутат бир мандатли округ билан. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланади.