Секс, зўрлаш Қирғизистонда ҳамон тақиқланган мавзулардан. Ўзи чорлаган ёки провокация қилган деб айбни жинсий зўравонликка чалинган аёлга қўйган ҳолатлар ҳамон учрайди. «Медиазона» ва «Клооп» охирги 6 йил ичида Қирғизистонда чиққан суд ҳукмларини таҳлил қилиб, қандай шароитда зўрлаш бўлишини ўрганди.
Наргиза* (исми ўзгартирилди) тунги соат 11лар атрофида Бишкек четидаги Ак-Ордо-2 аҳоли пунктидаги бекат ёнидан ўтиб кетаётганда нотаниш эркак киши ҳужум қилган. У қизнинг бўйнига пичоқ тақаб, яқин орадаги янги қурилаётган уйларнинг бирига олиб бориб зўрлаган. 2019 йилнинг июнь ойида Бишкекнинг Ленин туман суди айбланувчини 9 йилга озодликдан маҳрум қилган.
*Ҳужжатда жабрланувчи билан зўрлаган жиноятчининг шахсий маълумотлари бўлгани сабаб энди ҳукмларга иқтибос қилинмайди.
Зўрлаш кўпчилик ҳолда шундай сценарий билан қилинади. Бироқ амалда бундай эмас. «Медиазона» ва «Клооп» охирги олти йилда чиққан суд ҳукмларини ўрганиб чиқиб, қирғизистонлик аёлларни кўпинча танишлари зўрлайди ёки зўрлашга ҳаракат қилади деган хулосага келган. Зўрлаш ҳақида беш факт бўлса, биридагина жиноятчи жабрланувчи билан таниш бўлмаган.
Текширув кўп ҳолда ҳужум қилган одам жабрланувчини ожиз танишлари орасидан танлаб олишини кўрсатган: кичик бола ёки ўсмир (32 иш), жабрланган одам уйда ёлғиз бўлган (20 иш), аёл киши ёлғиз яшаган (7 иш), ногирон (5 иш) ёки маст ҳолда бўлган (12 иш).
Масалан, Баткен вилоятининг Қадамжой туманининг яшовчиси Болот (исми ўзгартирилган) тонгга яқин никоҳ тўйидан келаётган бўлган. у маст бўлиб, йўлда катта акасининг аёли Айгулникига кириб кетмоқчи бўлади. у янгасини ёш болалари билан ёлғиз яшаганини, акаси Россияда ишлашини яхши биларди.
«У болаларини ухлатиб, ўзи эндигина ётган. Соат тонгги 4да киришдаги эшик қаттиқ очилганда уйғониб кетган. Хонага кириб келган эркак киши бўғзидан олиб, ерга йиқитган. Аёл қаршилик кўрсатган, бироқ зўравон бир қўли билан унинг бўйнини қисиб, иккинчи қўли билан зўрлаш учун шимини ечишга ҳаракат қилган. Айгул ўғлига қўшниларни чақир деб бақирган», — деб ёзилган суд ҳукмида.
Бола эшикка югуриб чиққан. Аёл ёрдам сўрашни тўхтатмаган. Болот қўрққанидан уйдан чиқиб қочган. Қадамжой туман суди 2018 йили айбланувчини уч йилга озодликдан маҳрум қилган.
Ўз уйида зўрланган
Ташқи хавфлардан яшириниш учун энг қулай ва хавфсиз жой деб ўз уйимиз саналади. Бироқ ҳукмларни таҳлили кўрсатишича, зўрлаш ёки зўрлаш ҳаракатининг учдан бирини кўпи жабрланувчининг уйида қилинган.
Талас вилоятининг Бакай-Ата туманининг Бакай (номи ўзгарди) исмли турғуни дўстлари билан ичимлик ичиб, тонгга яқин ёлғиз яшаган танишининг уйига келган.
«Мен олдин ўзим ёқтириб юрган Жазгулнинг (номи ўзгартирилди) уйини олдидан ўтиб кетаётган эдим. Уйига чироқ ёниқ турибди, бошимга ёмон фикр келди — зўрлагим келди. Мен уйдаги чироқни ўчириш учун электр ҳисоблагични бузиб, девордан сакраб тушиб, Жазгулни уйидан судраб чиқдим. Зўрлашга ҳаракат қилдим», — деган Бакай суд залида.
Жабрланувчининг айтишича, энг олдин Бакай деразага қадалган тўрни йиртиб, уйга киришга ҳаракат қилган. Кейин уйнинг орқа эшигидан келган. Жазгул эшик тутқичини ичидан тортиб, ушлаб қоламан деб ўйлаган, бироқ у эшикни Жазгул билан бирга юлиб олган. Кейин уни бир неча марта бошига тепиб, ҳеч кимга қўнғироқ қилмасин деб телефонини синдирган.
«Кейин куч билан халатини ечиб, ички кийимларини йиртиб юборган. У ифлос ишини қилаётганда дарвозадан кимдир ёрдамга келиб қолган. Бакай телефоннинг ёруғини кўриб, воқеа жойидан жўнаб кетган», — деб айтилган суд ҳукмида.
Талас туман суди 2017 йилнинг сентябрида жабрланувчи томон даъвосидан бош тортгани сабаб ишни қисқартирган. Айбланувчи аёлга келтирган моддий зарарнинг тўлаш мажбурияти қўйилган — электр ҳисоблагичи билан деразанинг тўрини таъмирлаган.
Қанча иш қисқаради ва сабаби нимада?
Бош прокуратуранинг маълумотига таянсак, Қирғизистонда йил ўтган сари зўрлаш факти билан қўзғалган ишларнинг сони кўпаймоқда. Унга кўра, 2011 йили 331, 2020 йили — 673 иш қўзғалган. Шу билан бирга қисқартирилган ишларнинг сони ҳамон кўпаймоқда. Агар ўн йил олдин 47 иш қисқартирилса, 2020 йили 586 иш қисқартирилган — 85%дан ортиқ.
Қолаверса, судларда зўрлаш бўйича жиноий ишни кўриб чиқиш тўхтатилган вақтда ҳам кўпайган. Олий суднинг статистикасига кўра («Медиазона» сўров қилиб олган), охирги ўн йил ичида Қирғизистоннинг судлари «Зўрлаш» моддаси билан 2,7 мингдан ортиқ ишни қараб чиққан. Шу вақт оралиғида зўрлашда айбланган 1 009 фуқаронинг иши қисқарган.
«Медиазона»нинг Олий суднинг ҳукмлари маълумот базасидан олган ҳисобига таянсак, охирги 6 йил ичида зўрлашга боғлиқ жиноий ишларнинг 29% қисқарган. Журналистлар ўрганган 301* ҳукм ичидан 79 иш томонларнинг ярашуви сабаб қисқарган.
*Ишларнинг умумий сони 329ни тузган, бироқ бу ерда 2019 йилнинг январида кучга кирган янги Жиноят ва жазо кодекси бўйича зўрлаш учун жазони енгиллаштириш сабаб қамоқдагиларнинг муддати қайта кўрилган ишлар олиб ташланган.
БМТнинг ривожлантириш дастурининг (ПРООН) текширувига кўра, 2012-2015 йиллари Қирғизистондаги зўрлаш факти бўйича қўзғалган 756 ишнинг 358и қисқарган — кўпи икки томоннинг ярашуви сабаб.
«Шанс» кризис марказининг мутахассиси Адинай Жапаралиева бу тенденцияни зўрланганлар айбланувчининг қариндошлари, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан «жуда қаттиқ босимга» дучор бўлиши билан тушунтирган.
«Биринчидан, аёлга ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ишонмайди, шубҳали муносабатда бўлишади. Бошқача айтганда, виктимизацияга учрайди. Терговчилар: «Бу ерда нима қилиб юрган? Нимага нотаниш йигит билан учрашган? Қандай кийим кийган? Деган саволларни бера бошлайди. Айбланувчи тергов қамоғига қамалиши билан, унинг қариндошлари ёпилади: жабрланувчини таъқиб қилиб, телефон қилиб қўрқита бошлашади», — дейди Жапаралиева.
Ҳуқуқ ҳимоячиси йиллар давомида чўзилган суд текширувлари, ундаги бюрократия зўрлашнинг қурбонларини чарчатади деб қўшимча қилади. “[Текширув вақтида] жабрланувчи руҳий ва жисмоний томондан чарчаб қолгани сабаб, шу одамлардан узоқ бўлиш учун шунчаки [даъвойим йўқ] ариза қолдириб, барини йиғиштиргиси келади», — дейди мутахассис.
Жиноят ва жазо кодексига кўра, зўравон энг камида 5 йилга озодликдан маҳрум қилинади. Вояга етмаганни зўрласа, айбланувчи 10 йилга судланади.
Олий суд ҳукмларининг маълумот базасида охирги олти ой ичида 179 иш бўйича жазо муддати ва жазонинг ўзи кўрсатилган. Ҳукмларни таҳлил қилишда зўрлашда айбланганлар ўрта ҳисоб билан 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилиниши аниқланди. 179 ишнинг ичдан шартли равишда кесилганлар тўрт одам, тўрт ҳолда зўрлашда айбланганлар оқланиб, зўрлашга ҳаракат қилган деб айбланган бир одамга 60 минг сом (700 доллардан ортиқ) жарима солган. Фақат 9 айбланувчи умрбод озодликдан маҳрум қилинган.
Юрист Фатима Якупбаева тушунтиришича, Қирғиз Республикасининг жиноят-процессуал кодексининг 26-моддаси судьяларга ишни қарашни 14 асоснома билан тўхтатишга йўл беради — унинг ичига томонларнинг ярашиши ва айбланувчининг ўлими қиради. Демак, айбланувчилар жабрланувчи билан бир фикрга келиб, жазодан қутилса бўлади.
Бироқ Якупбаева тергов босқичида зўрлаш бўйича жиноят ишлари очиқ деб ҳисобланади ва милиция вояга етган жабрланувчининг қарши кўрсатмасининг асосидагина терговни тўхтата олади.
«Медиазона» тергов босқичида ишлар нима сабаб тўхтатилишини аниқлаш учун Ички ишлар вазирлигига сўров юборган, бироқ материал эълон қилинган вақтда муассасадан жавоб келмаган.
Ҳамкорлар ўртасидаги зўрлаш
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига қараганда, дунё бўйича ҳар бир тўртинчи аёл ҳаётида жисмоний ва / ёки сексуал зўравонликни бошидан ўтказган. 15дан 49 ёшгача бўлган аёлларнинг деярлик учдан бири тўшакдаги ҳамкори томонидан жинсий зўравонликка учраган.
Бироқ, «Медиазона»нинг текшируви 136 ишнинг ичидан 11 ҳолатда зўрлаш муносабати бўлган ёки аввалги шериги томонидан қилинганини кўрсатди. «Шанс» кризис марказининг мутахассиси Адинай Жапаралиева бундай оз сонни аёллар ариза билан милицияга мурожаат қилишдан уялади деб тушунтирди.
«Бизда эри бор аёлни турмуш ўртоғи зўрлаганини очиқ айтиш одатга кирмайди. Агар аёли милицияга ариза ёзса, уни масхаралашади. Қолаверса, бу унинг эрлик вазифаси эканини айтишади», — дейди Жапаралиева.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, мана шу эрлар аёлларини «бузуқи» йўл билан — куч ишлатиб, руҳий босим билан зўрлайди. Бундан ташқари, эркаклар турли буюмлардан фойдаланган ҳолатлар ҳам бўлган. «Турмуш ўртоғи аёлини банан билан зўрлаган ҳолатлар ҳам бўлган. бу ҳақда у қандай қилиб милицияга бориб айтади?» — деб таъкидлайди мутахассис.
Методология
«Клооп» олий суднинг суд актларининг маълумот базасидан 2015 йилнинг январидан 2021 йилнинг июлигача судлар томонидан зўрлаш моддаси бўйича чиқарилган 329 ҳукмни сақлаб қолди (эски жиноят кодексига кўра — 129-модда, янги жиноят ва жазо кодексига кўра — 161-модда). Жинсий ифлос зўравонлик ҳаракатлари, жинсий ҳаракатларга мажбурлаш ва ўн олти ёшгача бўлган одам билан жинсий ҳаракатлар текширувга кирмаган.
Сақланган 329 зўрлаш ҳукми орасидан ҳужжатларнинг кўпи янги кодексларнинг кучга кириши сабаб суднинг қарорини қайта кўриб чиқиш апелляция мурожаатлари бўлган. (2019 –йилнинг 1 январида Қирғизистонда жиноят кодексини қўшганда беш янги кодекс ишлай бошлаган. Янги ҳужжатларда айрим моддалар бўйича жазо енгиллаштирилган. Шу сабаб қамоқдагилар ишни қайта кўриб чиқиш учун аппеляция аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган).
«Медиазона»нинг журналисти Айсимбат Токоева ва «Клооп»нинг мухбири Мундузбек Каликов ҳукмларни барини ўқиб чиқиб, айбланувчи жабрланувчи, жиноий иш бўлган жой ва суд қарори бўйича маълумотлар бўлган таблица тузишди. Фақат 136 ҳукмда ишнинг сабаблари аниқ кўрсатилган — зўравон ким бўлган ва қандай шароитда жиноят қилган. Бу 136 ишнинг орасидан тўққизи одамларнинг гуруҳи томонидан зўрлаш бўйича бўлгани учун биринчи графада 146 зўравон бор. Ҳукмларнинг кўпи, 88 акт, биринчи инстанциянинг қарорлари, қолганлари — шаҳар ва вилоят судларининг ҳукми.
Муддатларни санаш: Бир неча модда бўйича айбланган ишларда зўрлаш учун чекланган муддат, бошқа муддатлар қўшилгунгача олинди. Масалан, айбланувчи жабрланувчини зўрлаб, кейин ўлдиргани учун 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган, суд уни зўрлаш учун 10 йилга, қотиллик учун 15 йилга озодликдан маҳрум қилган. «Медиазона» ва «Клооп»нинг журналистлари текширувга зўрлаш учун берилган жазони — аниқроғи 10 йиллик колонияни олган.
Муаллиф: Айсимбат Токоева
Контрибютор: Азиза Раимбердиева, Мундузбек Каликов/«Клооп»
Дата-муҳаррирлар: Андрей Дорожный, Егор Сковорода
Материал «Қирғизистондаги Интернюс»нинг жаҳон Банки ва IDEM билан ҳамкорликда Қирғизистондаги USAIDнинг ёрдами билан амалга оширилаётган «Media-K» лойиҳасининг дата-журналистика бўйича дастурини стипендианти томонидан тайёрланди. Дастурнинг ментори Андрей Дорожний. Материалдаги фикрлар ва хулосалар «Интернюс»нинг ва унинг ҳамкорларини кўз қарашларини акс эттирмайди.