Бўлтурук, «Кыргызалтын» ва Centerra билан кураш: Kaktus.media’нинг суриштируви

421

Kaktus.media нашрининг журналистлари текширув олиб бориб, «Қумтўр Голд Компани»нинг ташқи бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурук Канаданинг Global Revival Inc. Компанияси орқали «Кыргызалтынга» консультация хизмати кўрсатиши мумкин деган хулосага келишган.

Далил қатори улар журналистларнинг қўлига теккан ҳужжатларни кўрсатишган.

Уларнинг бирида 2021-йилнинг 5-мартида «Кыргызалтын» ОҲЖ Канаданинг Global Revival Inc. Компанияси ва унинг ижрочи Тенгиз Бўлтурук билан «консультация хизмати» кўрсатиш ҳақидаги шартномани тузгани ҳақида шартнома тузгани айтилади.

Журналистларнинг маълумотига қараганда, шартнома 2021-йилнинг 31-декабригача яроқли.

Консультация хизмати ҳақида келишув. Сурат: Kaktus.media

«“Кыргызалтын” Centerra Gold, “Кыргызалтын”, “Қумтўр голд компани”, “Қумтўр оперейтинг компани” компаниялари ва Қирғизистон ҳукумати ўртасидаги ҳал бўлмаётган муаммоли масалаларни ҳал қилиш учун Global Revival Inc. Компаниясини тортган», — деб билдиришди журналистлар.

Хизмат кўрсатиш ҳақида келишув. Сурат: Kaktus.media

Бу ҳужжатларнинг тўғрилигини депутат Дастан Бекешев ҳам тасдиқлади. У ўзининг телеграм-канали орқали бу ҳақда май ойида, ҳужжатлар парламентга келиб тушганда маълум бўлганини билдирди.

«Мен эътибор бермаганман, хизматга тайинланган вақтда турли миш-мишлар айтилаверади деб ўйлаганман. Бизга доим турли ҳужжатларни ирғитиб кетишади. Шу сабаб бу ҳақда ҳеч кимга айтмаганман», — деди Бекешев.

Бўлтурук ва Global Revival Inc.

Журналистларнинг маълумотига кўра, Тенгиз Бўлтурук билан Канаданинг Global Revival Inc. компаниясининг алоқаси сезилади  — унинг LinkedIn сайтидаги профилида. Унда Тенгиз Бўлтурук 2017-йилнинг май ойидан бери Global Revival Inc.’нинг ижрочи директор лавозимида ишлайди деб ёзишган.

LinkedIn сайтидаги Тенгиз Бўлтурукнинг саҳифасидан скриншот

Шунингдек, Global Revival Inc. ҳақида кўп маълумот йўқ. Компаниянинг номи Қозоғистоннинг фонд биржасини (KASE) ҳужжатларида бор. Аниқроғи, «Тин уан майнинг» фирмасининг 2013-2019-йиллар оралиғидаги моддий ҳисоботларида.

«Тин уан майнинг» Қозоғистондаги Сирамбет конини ишлатади. «Тин уан майнинг»нинг расмий сайтидаги ёлланма компанияларнинг рўйхатида Global Revival Inc. кўрсатилган эмас.

Журналистлар «Кыргызалтынга» хизмат кўрсатишнинг мукофоти 30 минг доллар эканини таъкидлашди. Бу ҳаражатларни «Кыргызалтын» тўлайди.

Kaktus.media «Кыргызалтын» билан Global Revival Inc.’нинг ўртасидаги шартномаларнинг бари манфаатларнинг тўқнашувини юзага келтиради деб ҳисоблайди. Сабаби Бўлтурук бир вақтнинг ўзида «Қумтўр Гол Компани»нинг ташқи бошқарувчиси ва Global Revival Inc.’нинг директори бўлиб саналади.

«Қумтўр» нима дейди?

«Қумтўр» журналистик суриштирувга реакция қилиб, шартномада ҳеч қандай манфаатларнинг тўқнашуви йўқ деб жавоб берган.

«Сабаби Global Revival Inc. билан “Кыргызалтын” ўртасидаги консультация хизмат кўрсатиши ҳақидаги шартнома 2021-йилнинг 5-мартида тузилиб, 2021-йилнинг 16-май куни, Тенгиз Бўлтурук “Қумтўр Голд Компани”нинг вақтинчалик ташқи бошқарувчиси бўлиб тайинлангандан кейин бузилган», — деб тушунтиришди «Қумтўр»дан.